Бензема "Эль Класико"ни ўтказиб юборади
19 мар 2022 16:57
Янгиликлар
Бензема "Эль Класико"ни ўтказиб юборади
Хабарингиз бор, Ла Лига 29-тури доирасида "Реал Мадрид" ўз уйида "Барселона"ни қабул қилади.
Учрашув эртага тунда бўлиб ўтиши режалаштирилган ва Тошкент вақти билан 00:59да старт олади.
Мезбонлар етакчиси, 34 ёшли ҳужумчи Карим Бензема мушакларидаги муаммолар сабаб жамоанинг охирги икки машғулотини ўтказиб юборган ва бўлажак "Класико"да жамоасига ёрдам бера олмайди.
Шунингдек, Карим Франция терма жамоасига чақирув олганига қарамай, Мадридда қолиб, хотиржам равишда тикланиш жараёнини ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар