UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  3 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  9 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  6 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0

Беларусь. 7-тур ҳамюртларимиз учун қандай ўтди? Янгиликлар

Беларусь. 7-тур ҳамюртларимиз учун қандай ўтди?

Беларусь чемпионати 7-турида ўзбекистонлик мухлислар маълум сабабларга кўра диққат билан кузатиб бораётган "Энергетик-БГУ" ўзининг "синтетика" майдонидан табиий газонга кўчиб ўтди.

Энди "талабалар" қишгача "Олимпийский" ССКда ўйинларини ўтказади. Дебют оғир ўтиши кутилган эди. Меҳмонга илк турлардаги омадсизликдан энди ўзига келаётган "Шахтер" келди.

Учрашув олдидан ҳамюртимиз Бобир Абдихолиқов олқишларга сабабчи бўлди. Белорусь футбол федерацияси уни апрель ойининг "энг яхши футболчиси" деб эътироф этди. Тўпурар футболчи бу совринга тўла ҳақли эди. Йилнинг тўртинчи ойида форвард 4 учрашувда 3та гол урди ва жамоасига муҳим очколарни келтирди. Шу ўринда, Бобирнинг ўтган ҳафта Гроднодаги перфомансини ҳам унутмаслик зарур. Абдихолиқов "Неман"га қарши беллашувда хет-трик қайд этиб, мавсумда бундай натижага эришган биринчи футболчига айланди.

"Олимпийский"даги учрашувнинг каттагина қисмида "Энергетик-БГУ" яхши ўйин ўтказди. Жамоа зарбалар сони бўйича ҳам (10 - 9) дарвозага аниқ зарбалар бўйича ҳам (4 - 2) рақибини ортда қолдирди. Эҳтимолий голлар (xG) бўйича кўрсаткич ҳам мезбонлар устунлигига ишора қиларди 0,60 - 0,56.

Қизиғи, "Энергетик" ўша 0,60 xG'си тўлиқлигича бизникиларнинг меҳнати эди. Абдихолиқовда хG 0,34, Абдураҳмоновда - 0,18, Ҳусановда – 0,08.




Шохруҳ Абдураҳмонов дарвоза томон қолганлардан кўпроқ зарба берди. Ярим ҳимоячи ҳисобида 5та зарба мавжуд. У ҳар икки жамоа сафида энг кўп зарба берган футболчига айланди. Шу ўринда, унинг бирорта ҳам зарбаси мўлжалга аниқ етиб бормаганини айтиб қўйиш лозим. Бундан ташқари, хавбек алдаб ўтишда 4 уринишидан 2таси омадли чиқди, курашларнинг 43%ида устун келди ва 17 бор, улардан 6таси рақиб майдонида, тўпни жамоасига қайтариб олиб берди. Кескинлаштирувчи узатмалар амалга оширмаган бўлса-да, Шохруҳ уч марта шундай узатмани қабул қилиб олди.

18 ёшли Абдуқодир Ҳусанов навбатдаги сифатли ўйин ўтказди. Ҳимоячи 48% омадли ҳаракатлар амалга оширди, курашларнинг 50%ида устун келди (14тадан 7таси) ва 13 бор тўпни жамоасига олиб берди. Бундан ташқари, Ҳусанов ҳисобида 2та зарба, уларнинг биттаси дарвозага аниқ борган бўлса, иккинчиси устунга тегди.

Фақатгина Бобир Абдихолиқовда аниқ зарбалар ундан кўпроқ. Форвард икки бор "кончилар" голкипери Сергей Черникни безовта қилди. Ҳар икки зарба анча хавфли бўлиб, посбонни астойдил тер тўкишига мажбур қилди. Ҳужумчи аввалги баҳслардаги каби кўп бўш ҳудудларга эга бўлмади. Рақиб таянч ярим ҳимоячилари уни бир дақиқа ҳам эътибордан четда қолдиришмади ва тўпни бемалол эгаллашга имкон беришмади. Кўп эҳтимол шу сабаб Бобур 21 марта тўпни йўқотди. Бу унинг ҳар учрашув учун ўртача кўрсаткичидан 7тага кўп деганидир.



Шундай бўлса-да, чемпионат тўпурари икки марта рақибларини индивидуал ҳаракат эвазига алдашга уриниб кўрди (1таси омадли чиқди), уч бор тўпни жамоасига қайтариб берди ва икки марта жарима майдони ичида тўп билан муомалада бўлди. Фақатгина "Шахтер"нинг тўрт футболчисида яхшироқ кўрсаткич: Милош Шатар ва Игор Ивановичда 3тадан, Илья Черняк ва Максим Скавишда - 4.

Ўйин тақдирини стандарт вазият ҳал қилди. 80-дақиқада "кончилар" вакили Никола Антич тўпни ҳаводан Шатарга аниқ етказиб берди, Милош ҳимоячиларни чалғитиб, барчадан чаққонроқ ҳаракат қилди.

Мағлубиятга қарамай, "талабалар" кучли учликдаги ўрнини сақлаб қолди. Бироқ Анатолий Юревич жамоаси уни 13 очкоси бор "Минск" билан бўлишиб турибди. "Слуцк", "Ислочь" ва "Шахтер"да 12тадан очко мавжуд. Етакчи эса ҳамон БАТЭ. Жамоа сафидаги ўзбекистонлик футболчи Шахбоз Умаров ҳали ҳам "ўйиндан ташқарида" қолиб кетмоқда. Борисовликлар "класико"даги қоқилишдан кейин "Витебск"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этишди.



Championat.asia сайтининг Беларусь мамлакатидаги мухбири Андрей Масловский тайёрлади

Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика