UZ

Сўнгги янгиликлар

13:10"Шаржа" – "Насаф" учрашуви ўмонлик ҳакамларга топширилди  0 12:43"Навбаҳор" африкалик ҳужумчини жалб этмоқда  0 12:20Расман: "Машъал" ганалик футболчини таркибга қўшиб олди  0 11:51Интервью. Санжар Шоаҳмедов: "Металлург"нинг юқори мақсадлари бу клубга келишимда ҳал қилувчи омил бўлди"  0 11:24Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК мусобақаларида ишлайди  1 10:48Осимхен фаолиятини Европанинг ТОП жамоасида давом эттириши мумкин  1 10:20Салоҳ Саудия чемпионатига ўтишга рози  3 09:15Камолиддин Тожиев: "Бу биз учун оғриқли мавзу"  3 08:46"Нефтчи" "Насаф"нинг яна бир футболчисига қизиқиш билдирмоқда  8 08:18Кечаги учрашувда "Арсенал"нинг икки нафар футболчиси жароҳат олди  0 07:50Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" гуруҳдаги сўнгги учрашувида майдонга тушади  6 07:23Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 02:40А Серия. "Наполи" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  4 01:34Элдор Шомуродов: "Иккинчи марта яхши ўйин кўрсатган учрашувда ютқаздик"  5 01:25Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" — "Бешиктош" 2:3  2

Бахтиёр Саттаров: "Самарқанд аҳлини ғалаба билан табриклайман" Янгиликлар

Бахтиёр Саттаров: "Самарқанд аҳлини ғалаба билан табриклайман"

Про-лига 27-туридан ўрин олган “Ифтихор”-“Шердор” (0:5) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Саттаров “championat.asia” сайтига интервью берди.

Бугун яхши учрашув ўтказдик. Самарқандлик футбол мухлисларини ғалаба билан табриклайман. Бугунги ғалаба бизга жуда зарур эди. Ўтган турда ўз майдонимизда кутилмаганда “Лабса” жамоасига мағлубиятга учрагандик. Рақиб майдонига узоқ йўл босиб келиб, ғалаба қозониб кетаяпмиз, бу жуда ёқимли. Бугунги учрашувда қўлга киритилган ғалабамизнинг асосий омили – яратилган вазиятлардан жамоамиз футболчилари унумли фойдаланишганлиги бўлди деб айтиш мумкин.  



Учинчи даврада Фарғонага иккинчи бор келишмиз, дастлаб “Ёзёвон-Лочинлари” жамоаси билан ўйнадик, ғалаба қозондик. Бугун мана “Ифтихор” жамоаси билан ўйнадик. “Ифтихор” жамоаси таркиби аввалгисидан кўра ёшартирилибди, бугун уларнинг мағлуб бўлишига мана шу сабаб бўлди шекилли.

Бизда бугун ғалабага бўлган иштиёқ жуда кучли эди. Юқорида айтганимдек, ўтган турдаги мағлубиятимиздан кейин бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди. Яна бир бор барча жамоамиз аъзоларини, мухлисларимизни, Самарқанд аҳлини ғалаба билан табриклайман.


Бекзод Толибов ёзиб олди.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика