UZ

Сўнгги янгиликлар

03:34Қосимов: "Бугунги ўйин футболнинг безаги бўлди, бир мухлис келган бўлса ҳам, у учун ўйнаймиз"  2 03:10Левченко: "Асабий якун бўлмаганда футболчиларимга максимал балл қўйган бўлардим"  1 02:38Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"ни мағлуб этди  14 00:52Хосе Венансио Лопес: "Дастлабки мақсадимиз гуруҳдан чиқиш. Гуруҳдаги рақибларимизнинг даражаси тенг"  1 00:34Forbes талқинига кўра дунёнинг энг қиммат клуби номи маълум  8 23:35Жасур Жалолиддинов: "Менга катта умид билдираётган мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан"  20 23:07Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" сўнгги турда "Хатайспор"га мағлуб бўлди, Алиқулов эса...  0 22:58Илёс Зейтуллаев: "Бугунги мағлубиятга жисмоний чарчоқ сабаб бўлгани йўқ"  11 22:50Иван Бошкович: "Рақиб дарвозасига 4 та гол уриб ғалабага эришиш ёқимли"  4 22:41Қозоғистон Лига кубоги. "Қайрат" "Акжайик"га жавобсиз 9та тўп киритди, Йўлдошев ҳам гол уришга эришди  0 22:20Файзуллаев РПЛда "Йил кашфиёти" мукофотини қўлга киритди  14 22:01Футзал бўйича жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланди  16 21:56Футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди  9 21:38Суперлига. "Нефтчи" — ОКМК 1:0. Highlights  4 21:20Бир киши кам бўлиб қолган "Сўғдиёна" "Бунёдкор"га жавобсиз 4 та гол урди  23

Бахтиёр Ашурматов — Элдор Шомуродов, Рустам Ашурматов ва Гонконг билан ўйин ҳақида Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов — Элдор Шомуродов, Рустам Ашурматов ва Гонконг билан ўйин ҳақида

Ўзбекистон терма жамоаси 26 март куни ЖЧ-2026 саралашида Гонконгга қарши майдонга чиқади.

Дастлабки ўйинда меҳмонда ғалабага эришган вакилларимиз кейинги босқичга чиқиш учун яхши имконият ҳосил қилди. Илк ўйинда Элдор Шомуродов ва Рустам Ашурматовнинг голлари Ўзбекистонга ғалаба келтирган эди. Бўлажак ўйинда ҳам терма жамоамиздан ишончли ғалабани кутамиз. Мазкур ўйин олдидан Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Бахтиёр Ашурматов фикрлари билан ўртоқлашди.

Узбекистан

Элдор Шомуродов - 20', Ходжимат Эркинов - 63', Остон Урунов - 70'

Чемпионат Мира. Квалификация. Азия. 2-ой раунд. Группа E . 4-тур

26/03/2024, 18:30

0
:
3
Тугади

Гонконг

Стадион: 10230 томошабин

45'
90'
20'  Элдор Шомуродов
46'  Элдор Шомуродов (Остон Урунов)
57'  Аббосбек Файзуллаев (Ходжимат Эркинов)
63'  Ходжимат Эркинов
68'  Jaloliddin Masharipov
70'  Остон Урунов
80'  Фаррух Сайфиев
81'  Отабек Шукуров (Jamshid Iskandarov)
90'  Jaloliddin Masharipov (Бобур Абухаликов)
90'  Одилжон Хамробеков (Diyor Kholmatov)
62'  Siu Kwan Chan (Matthew Orr)
78'  Juninho (Jordan Lok Kan Lam)
78'  Tze-Nam Yue (Wang Kit Tsui)
78'  Michael Udebuluzor (Lam Hing Ting)
90'  Pui-Hin Poon (Yu Joy Yin)
90'  Wang Kit Tsui
 

- Осиё Кубогида терма жамоамиз ўз савиясидан пастроқ даражада ўйин кўрсатди деб ўйлайман. Тўғри, таркибимизда Йўқотишлар бор эди. Лекин Ўзбекистон кўрсатган натижасидан яхшироқ натижага эришишга қодир эди. Гонконг билан ўйинни эса футболчиларимиз яхши савияда ўтказди. Айтиш керакки, Гонконг Осиё Кубогидаги рақибларимиздан пастроқ даражадаги жамоа ҳисобланарди. Бундай рақибларга қарши руҳан тайёрланиш осон эмас. Терма жамоамиз бу ўйинни ишончли ўтказди, дея оламан. Гонконгга ҳеч қандай имконият қолдиргани йўқ. Тўп назорати, вазиятлар яратишда жуда ишончли тўп ҳаракат қилишди. Бу билан кейинги босқичга қийинчиликсиз чиқишимизни кўрсатиб берди. 

- Элдор Шомуродовни бемалол терма жамоамизнинг алмаштириб бўлмас ўйинчиси деб айтишимиз мумкин. У кўп қиррали ҳужумчи. Элдор билан терма жамоамиз албатта кучлироқ кўринади. Ҳужумчи вазиятлар яратишда, рақиб ҳимоячиларига босим уюштиришда, тезликда рақиб ҳимоячиларидан қочиб кетишда кучли. Қисқа қилиб айтганда терма жамоамизнинг ҳақиқий етакчиси.


- Гонконгга қарши баҳсда хурсанд қилгани Рустамжоннинг Ўзбекистон терма жамоасида урган дебют голи бўлди. Бу гол чиройли амалга оширилди. Машариповнинг ажойиб узатмаси ва Рустамжоннинг очиқ позицияга очилиши якунда голга олиб келди. Унинг асосий таркибдаги ўйинлари давомий бўлсин. Охирги пайтларда "Рубин" ва Ўзбекистон терма жамоасидаги ишончли ўйинлари орқали бу голга муносиб эди. Кўз тегмасин охирги пайтда футболчи сифатида катта ўсишга эришди. Лекин унинг салоҳияти жуда юқори. "Рубин"да кам ўйин амалиёти берилаётгани ўсишига тўсқинлик қилаётганди. Умид қиламанки, Рустамжон клубида ҳам етарли ўйин амалиётига эга бўлади. 

- Жавоб ўйинида янада ишончли тарзда тўп тепамиз ва йирик ҳисобдаги ғалабага эришамиз. Худо хоҳласа охирида ҳам суюнтиришсин. Ўзбекистонлик мухлисларнинг азалий орзуси Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқишини кўриш. Бу мураккаб йўлда вакилларимизга омад ва соғлик тилайман.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +11   

Фикрлар

+2   
24 мар 12:38:51
W. W. W Uz
Улуг айём кунларида яхшилик килолмасак хам хеч булмаса бировни кунглини огритмайлик, минус босиб. Рустам гап йук омадингни берсин.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика