UZ

Сўнгги янгиликлар

21:28"Атлетико" — "Бетис". Таркиблар маълум  0 21:03"Сассуоло" — "Интер". Таркиблар маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:30"Бавария" — "Хоффенхайм". Таркиблар маълум  5 20:15"Ливерпуль" — "Ман Сити". Таркиблар маълум  31 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  0 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  3 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0 14:35Ўзбекистон Суперкубоги-2026. Чемпионат ва кубок ғолиблари ўртасидаги беллашувга “Бобур Арена” мезбонлик қилади  8 14:22Фарғона вилояти ҳоким кубоги ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди  3

Бахтиёр Ашурматов: "Дурангга мос ўйин бўлди" Янгиликлар

Бахтиёр Ашурматов: "Дурангга мос ўйин бўлди"

"Қизилқум" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжумани биринчи қисмида "Навбаҳор" бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Ўйин жанговор руҳда ўтди. Афсуски, ҳимоядаги хатоларимиз бизга қимматга тушди. Бугун дурангга мос ўйинга гувоҳ бўлдик. Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун ҳаракат қилишди. Омад "Қизилқум"га кўпроқ кулиб боқди. Шу сабабли мағлубиятга учрадик. "Қизилқум"га қарши баҳс биз учун катта ахамиятга эга эди. Сабаби, агарда навоийликларни мағлуб этганимизда мусобақа жадвалида юқорироқ ўринларга кўтарилиб олардик. Биринчи даврада ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик дейиш мумкин. Яна олдинда иккита чемпионат ўйинлари бизни кутиб турибди. Вазиятни тўғирлаб, мухлислар олдида айбимизни ювишимиз керак. Бошқа иложимиз қолмади. Бахриддин Ваҳобов ушбу мавсумда яхши ўйин кўрсатмоқда. Учрашувдан олдин ҳам буни айтиб ўтгандим. У голга чанқоқ ва ҳар бир вазиятдан унумли фойдаланиш имкониятига эга ўйинчи. Бахриддиннинг керакли жойда бўлиш хислати эвазига "Қизилқум" бугун 3 очкони қўлга киритди. Дарвозабонимиз жарохати? У ҳозир бемалол юра олмаяпти. Меленчук йўқ жойдан жарохат олди. Унинг шикастланиши ҳам "Навбаҳор"га салбий таъсир ўтказди. Захирадан ўйинчи чиқариб, ўйинни кучайтириш имконидан маҳрум бўлдик. Шаҳбоз Эркиновни афсуски ўйинга тушира олмадик.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика