"Бавария" матбуот хизмати жамоанинг уч нафар футболчиси сафга қайтганини маълум қилди.
Рафинья, Жером Боатенг ва Леон Горецка жароҳатидан қутулиб, умумий гуруҳ машғулотларига қайтишган. Ушбу футболчилар яқинлашиб келаётган илк ўйиндаёқ қатнашиши мумкин.
"Бавария" 20 октябрь куни "Вольфсбург" жамоасига қарши баҳс олиб боради.