UZ

Сўнгги янгиликлар

17:56Баҳром Вафоев номидаги стадион прожекторлари талаб даражасига етди  1 17:32"Сурхон" собиқ устози "Нефтчи"да иш бошлади  2 17:15Ўзбекистонлик назоратчи Ироқ – Индонезия баҳсида фаолият юритади  1 16:49Ана холос! Испания УEФА ва ФИФА шафелигидаги мусобақалардан четлаштирилиши мумкин  5 16:30U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон финалда Японияга қарши тўлиқ оқ либосда ўйнайди  8 16:10Модрич афсонавий Ференц Пушкаш рекордини янгилади  3 15:40 "Бунёдкор" академияси тарбияланувчилари Хорватияга боради   0 15:20Ихтиёр Ропиев: "Осиё кубогидаги энг яхши ўйинимиз Эрон билан бўлди"  1 14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  1 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  1 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  0 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  22 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  9 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  36

"Бавария" Левандовски учун қўшимча пул олади Янгиликлар

"Бавария" Левандовски учун қўшимча пул олади

ОАВ тафсилотларни ошкор қилди.

Роберт Левандовски "Барселона"га ўтгандан сўнг ўзининг формаси билан ҳайратда қолдирмоқда. "Mundo Deportivo" нашрининг хабар беришича, польшаликнинг ажойиб ўйини Каталония клубининг харажатларига таъсир қилди.

Ўтган ёзда Левандовски юқори даражадаги ўтиш қаҳрамонига айланди. Узоқ давом этган музокаралардан сўнг "Барселона" "Бавария" футболчиси учун 45 миллион евро + 5 миллион евро тўлашга рози бўлди.

Иккала клуб ҳам бонус тафсилотларини расман эълон қилмаган. Бироқ Каталония матбуоти улар Левандовскининг ютуқларига боғлиқлигини ёзмоқда.

Польшалик ҳужумчи камида 25 та гол урган ҳар бир мавсум учун "Барселона" "Бавария"га 1,25 миллион евро тўлайди. Бу шарт 2026 йилгача амал қилади.

"Mundo Deportivo"нинг қайд этишича, "Бавария" тез орада биринчи бонус тўловини олиши керак. Левандовски жорий мавсум "Барселона" сафида 23 та гол уришга улгурди. Яна иккита голдан сўнг каталонияликлар "Бавария"га 1,25 миллион евро ўтказишлари керак бўлади.

Левандовски 23 та голдан 14 тасини Испания чемпионатида урган. 34 ёшли футболчи тўп киритиш бўйича Ла Лигада пешқадам бўлиб, Хоселудан 3 та гол олдинга ўтиб кетган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика