UZ

Сўнгги янгиликлар

14:16ПСЖ ўзига янги дарвозабон топди  0 13:38Феликс 44 млн фунт эвазига "Челси"дан Саудия Арабистони клубига ўтишга яқин  1 13:04Салиба "Реал"нинг қизиқиши фонида келажаги борасида қарор қабул қилди  3 12:23Брунунинг дубли МЮга АҚШдаги ўртоқлик ўйинида "Вест Хэм" устидан ғалаба келтирди  1 11:50"Атлетико" Бундеслигадан футболчи харид қилишга яқин турибди  2 11:20"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди  2 11:15"Бухоро"нинг тайёргарлиги, янги футболчилар, ёшлар ёхуд Улуғбек Бакаев иккинчи даврада юқорилашга умид қилмоқда   3 10:42"Челси" футболчиси "Ал Насср"га ўтишга яқин  4 10:05Виктор Гёкереш нима учун "Арсенал"ни танлаганини тушунтириб берди  4 09:37Шоҳруз Норхонов иккинчи даврани қайси жамоада бошлаши маълум  8 09:02"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди  5 08:26Файзуллаевнинг "Истанбул Башакшехир"даги маоши маълум  15 07:45ОКМК "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  18 00:49Шахзод Азмиддинов "Пахтакор" билан хайрлашди  13 00:15Ўзбекистон U-17 терма жамоаси "Чертаново" билан дуранг ўйнади  7

"Бавария" имконият тақдим этган мураббий Флик ҳақида — Шаҳбоз Беғамовнинг бир ҳафта аввалги фикрлари Янгиликлар

"Бавария" имконият тақдим этган мураббий Флик ҳақида — Шаҳбоз Беғамовнинг бир ҳафта аввалги фикрлари

Сайтимиз ижодкори Шаҳбоз Беғамов бугун "Бавария" бош мураббийи рулида қолиши маълум бўлган Ханси Флик ҳамда Нико Ковач кетганидан сўнг жамоада нималар ўзгаргани ҳақида бир ҳафта аввал телеграм каналида ўз фикрлари билан ўртоқлашганди.

"Ковач кетиб «Бавария»да нима ўзгарди?

Биринчидан, жамоа рулини олган Флик ички вазиятдан яхши хабардор. Ковачга ассистлардан бири бўлган Флик нимани ўзгартиришни яхши билади. Табиийки ишни шундан бошлади.

Иккинчидан, Мюллер асосий таркибга қайтди ва ўз нуқтасига (инсайд) қўйилди. Алькантара ва ўйини чиқмаётган Коутиньо бошланғич таркибдан тушди. Марказий ҳимоядаги дефицитлик эса Мартинез ҳамда Алаба орқали ёпилди. 

Қайд этиш керакки, Флик 2014 йили Германия Жаҳон чемпиони бўлган даврда Лёв штабида бўлган ва Йоаҳим Лёв услубига жуда яқин. Ўйин ҳам шунга монанд қурилди. Тўп назорати, юқори жойлашув орқали рақибни ўз зонасидаёқ қарши олиш ва ҳоказо.

Натижада дарвоза олдида хавф деярли йўқ. Иккита ўйинда Нойер дарвозаси томон бирорта аниқ зарба йўлланмади. 

Ҳужумдаги рақамлар:

• Дарвоза томон "Бавария" йўллаган зарбалар — 45

• Аниқ зарбалар — 16

• Голли вазиятлар — 41

Мюллернинг асосийга қайтиши ва самарадорлиги яққол акс этгани ҳақида: Томас Мюллер ҳар иккала ўйинда катта ҳажмда ишни бажармоқда ва ўзининг биринчи галдаги вазифаси ассистентликни ҳам унутгани йўқ — 2 ўйин, 3 ассист. 

Мюллер шу ўйинда иккита узатма амалга ошириб Бундеслиганинг энг яхши ассистентига айланди — 6 ассист. 

Роберт Левандовски даҳшатли голлар сериясини давом эттираётган бўлса, Гнабри ажойиб формада эканлигини кўрсатмоқда. 

Иккита ўйин Фликда ҳам мураббийлик салоҳияти юқори эканлиги ҳамда ЖЧ-2014даги муваффақият ва Лёв мактаби багажи борлиги исботланди.

Балки йил сўнгги қадар Фликка имконият тақдим этилар-а? Нега энди йўқ?

Айтганча, бу галги «Der Klassiker» катта бир эпохани тугаши, яъни Ули Хёнесснинг “Бавария” президенти сифатида охирги расмий ўйини бўлди. Катта бир саҳифа тугади. 

Менимча, Ули “Бавария” тарихидаги энг ёрқин ва муваффақиятли ишлаган босс!", — дея 10 ноябрь куни ёзганди Шаҳбоз Беғамов ўзининг телеграмдаги каналида.

Эслатиб ўтамиз, Ханси Флик "Бавария" бош мураббийи сифатида фаолиятини давом эттиришини "Бавария" расман эълон қилди.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика