"Бавария" Кейнга ўринбосар топиб қўйди
28 окт 16:08
Янгиликлар
"Бавария" Кейнга ўринбосар топиб қўйди
Журналист Флориан Плеттенбергнинг сўзларига кўра, "Бавария" "Хоффенхайм" ҳужумчиси Фисник Асланига қизиқмоқда.
Манбанинг хабарига кўра, Мюнхен клуби 23 ёшли ҳужумчини 2026/27 йилги мавсумдан бошлаб Ҳарри Кейннинг ўрнини босувчи сифатида кўрмоқда.
Маълумотларга қараганда, "Бавария" раҳбариятига футболчининг ўйинлари маъқул келган ва уни трансфер шорт-листига киритган.

Косоволик футболчи ушбу мавсум барча мусобақаларда 9 ўйинда қатнашиб, 6 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилди. Унинг "Хоффенхайм" билан шартномаси 2029 йил июнь ойининг охиригача амал қилади. Transfermarkt унинг қийматини 18 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Роналду дунёнинг машҳур фильмида роль ўйнайди
Фикрлар