UZ

Сўнгги янгиликлар

16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  1 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  1 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  8 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  1 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  2 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  1 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  3 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  1 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4

Расман: "Бавария" бош мураббий масаласида бир қарорга келди Янгиликлар

Расман: "Бавария" бош мураббий масаласида бир қарорга келди

Хабарингиз бор, "Бавария" жамоаси Бундеслига доирасида "Айнтрахт"га қарши ўйинда учралган мағлубиятдан кейин бош мураббий Нико Ковачни истеъфога чиқарганди.

Унинг ўрнига вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб Ковачга ёрдамчи бўлиб ишлаб келган Ханси Флик тайинланганди.

Ханси Флик қўл остида "Бавария" ЕЧЛ доирасида "Олимпиакос"га қарши ва Бундеслига ўйинида "Боруссия" Дортмунд билан майдонга тушди ҳамда иккала баҳсда ғалаба қозонди.

"Бавария" раҳбарияти қишгача ва катта эҳтимол қишки танаффусдан кейин ҳам Ханси Флик жамоад бошқарувида қолишини таъкидлади.

Ўтказилган иккита ўйин ва ундаги натижа ҳамда жамоа кўрсатган мазмунли футбол раҳбариятда Фликка нисбатан ишонч пайдо қилди. Шу боисдан ҳам клуб раҳбарияти мавсум давомида бошқарувга янги мутахассисни олиб келиш режасидан воз кечмоқчи.

Бу ҳақда "Бавария" расмий сайти клуб бошқаруви кенгаши раиси Карл-Хайнц Руммениггенинг гапларига таяниб маълум қилди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика