"Бавария" футболчиси: "Биз ҳали ҳам Чемпионлар лигасидамиз, ким билади, эҳтимол у ерда ғалаба қозонармиз"
24 мар 2024 12:21
Янгиликлар
"Бавария" футболчиси: "Биз ҳали ҳам Чемпионлар лигасидамиз, ким билади, эҳтимол у ерда ғалаба қозонармиз"
"Бавария" ярим ҳимоячиси Конрад Лаймер жамоанинг 2023/24 йилги мавсумнинг қолган қисмидаги мақсадлари ҳақида гапирди.
"Биз ҳали ҳам Чемпионлар лигасидамиз, бизни қизиқарли вазифа кутмоқда. Ким билади дейсиз, балки у ерда қозона олармиз", — деди Лаймер.
"Бавария" Чемпионлар лигаси 1/4 финалида "Арсенал" билан учрашади. Илк ўйин 9 апрель куни Лондонда ўтказилади. Жавоб ўйини 17 апрель куни Мюнхенда.
Мюнхенликлар Германия чемпионатида 26 турдан сўнг 60 очко жамғарган ҳолда иккинчи ўринда боришмоқда. Етакчи "Байер" билан ўртадаги фарқ 10 очкони ташкил этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар