"Бавария" Emirates билан 7 йиллик шартнома имзолади
06 авг 22:25
Янгиликлар
Мюнхен клуби ва Emirates авиакомпанияси 2031/32-йилги мавсум охиригача бўлган узоқ муддатли келишувни имзолади.
Ҳамкорлик, аввало, Бундеслиганинг барча ўйинлари давомида "Альянс Арена" стадиони атрофида реклама жойлаштириш имконини беради. Шунингдек, иккала компаниянинг ижтимоий тармоқлари ва рақамли каналларида қўшма тадбирлар ўтказиш ҳам режалаштирилган.
Бундан ташқари, келажакда "Бавария", Яқин Шарқ ёки Осиёга узоқ масофали парвозлар учун Emirates самолётларидан фойдаланиши мумкин бўлади.
Bild нашрининг хабар беришича, келишув шартларига кўра, клубнинг йиллик даромади 5 миллион еврони ташкил этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар