"Реал" янги шартнома бўйича Emirates’дан йилига 100 млн олиши мумкин. Клуб Adidas ва HP’ни ҳисобга олган ҳолда футболкада 300 миллион ҳомийга эга бўлишни хоҳлайди

Alisher Ostonov
11 янв 2026, 19:41
"Реал" футболкадаги рекламалардан тушадиган ҳомийлик маблағларини кўпайтирмоқчи.

Мадрид клуби титул ҳомийси Emirates билан шартномани узайтириши мумкин. Амалдаги шартнома 30 июнь куни тугайди, келишув суммаси 100 миллион евро ёки ундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин.

Параллел равишда Adidas билан муҳокамалар кетмоқда. Амалдаги шартнома 2029 йилгача мўлжалланган бўлса-да, томонлар уни кенгайтириш ва шартларини қайта кўриб чиқишни аллақачон муҳокама қилмоқдалар, бу ҳам клубнинг ҳомийликдан оладиган умумий даромадини ошириши керак.

"Реал"нинг мақсади - футболкалардаги рекламалардан 300 млн олиш. Бунга Adidas, Emirates ва HP киради.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: As