"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди
27 июл 11:20
Янгиликлар
"Бавария" Диасни "Ливерпул"дан катта маблағ эвазига сотиб олишга яқин турибди
"Ливерпуль" вингери Луис Диас "Бавария"га ўтиш арафасида турибди.
Инглиз гранди 28 ёшли футболчи учун мюнхенликларнинг бир нечта таклифларини рад этди, аммо у барибир Германияга кўчиб ўтадиган кўринади.
Журналист Николо Скиранинг маълум қилишича, томонлар келишувга яқин. "Бавария" колумбиялик юлдузни 75 млн еврога трансфер қилади. Футболчининг ўзи билан 2030 йилгача мўлжалланган шартнома бўйича аллақачон келишувга эришилган.
Аввалроқ Луис Диасни қўлга киритишга "Барселона" ва Саудия Арабистони чемпионати вакиллари қизиқиш билдираётган эди. Вингернинг "Ливерпул" билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилда ўз ниҳоясига этади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар