Бартомеу: "Биз Неймарнинг "Барселона"дан кетиш қарорига қарши эдик"
07 авг 2017 16:13
Янгиликлар
Бартомеу: "Биз Неймарнинг "Барселона"дан кетиш қарорига қарши эдик"
"Барселона" президенти Хосеп Мария Бартомеу 222 млн. евро эвазига ПСЖга ўтган ҳужумчи Неймарни сотишни истамаганини айтди.
"Неймар кетишни истади, бироқ биз унинг қарорига қарши эдик. Лекин ҳеч бир футболчи "Барселона"дан устун бўла олмайди. Неймар трансферидан тушган 222 млн. еврони тўғри ишлатамиз" - дейди Бартомеу.
Неймарнинг трансфери футбол тарихидаги энг йирик харидга айланди. 25 ёшли бразилиялик ПСЖ билан 5 йиллик шартнома имзолади.
Фикрлар