UZ

Сўнгги янгиликлар

09:35Элдор Шомуродов: "Асосийси уч очкога эга бўлдик, Эронга ҳам ғалаба учун борамиз"  2 09:26Тен Хагнинг ўрнига бош мураббий бўлишга асосий номзод номи маълум  6 09:00Ўзбекистон -Туркманистон учрашувига қанча мухлис ташриф буюргани маълум  8 08:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Малига қарши баҳс олиб боради  2 08:15ЖЧ-2026 саралаш. Иордания - Тожикистон 3:0  0 08:00Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Канада 4:0  0 02:18Ла Лиганинг жорий мавсумдаги тўпурари "Атлетико"га ўтиши мумкин  1 01:41Нойер Европа чемпионатидан сўнг Германия терма жамоасидаги фаолиятини якунлайди  2 01:27Франция 1-лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 01:02Англия терма жамоасининг Евро-2024 учун якуний таркиби эълон қилинди, Грилиш ва Магуайр йўқ  7 00:54ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Тожикистон Иорданияга йирик ҳисобда ютқазди  4 00:30Неста "Монца" бош мураббийи этиб тайинланади  1 00:13Магуайр ва Грилиш Евро-2024 мусобақасини ўтказиб юборади  3 00:05ЖЧ-2026 саралаш. Қирғиз Республикаси - Малайзия 1:1   0 23:56Кейн жорий мавсум 5-марта "Бавария"нинг энг яхши футболчиси деб топилди — бу рекорд  0

"Барселона" "Хетафе" ва "Гранада" даражасида! Янгиликлар

"Барселона" "Хетафе" ва "Гранада" даражасида!

"Барселона" ушбу мавсумда вазиятлардан фойдаланиш борасида катта муаммоларга дуч келмоқда.

Жамоа Европанинг топ-лигаси 96 жамоаси ичида зарбалари голга айланиши борасида 58-ўринни эгаллаб турибди.

Ушбу мавсумда "Барселона" 275 зарба бериб, 31 марта гол урди. Шу орқали Хави жамоасига бир гол учун 8,87 зарба керак бўлмоқда. Бундай даврий ҳисоблашда "Барселона" "Хетафе" ва "Гранада" (9 зарбада 1 гол) жамоасидан пастроқ натижа қайд этмоқда.

Бу борадаги энг ёмон натижа 187 зарбада 9 гол урган "Клермон"га тегишли. Ўз навбатида Европанинг энг эффектив жамоаси "Жирона" бўлиб турибди. Уларга бир гол уриш учун 5 зарба кифоя қилмоқда.

Агарда дарвозага йўлланган аниқ зарбаларни инобатга олсак, Хави жамоаси 40-ўринни эгаллаб турибди. Уларга бир гол уриш учун 3,45та аниқ зарба керак бўлмоқда. Испанияда улардан ҳам яхшироқ натижа қайд этаётган жамоалар бор: "Хетафе" - 1 гол учун 3,48 зарба ва "Бетис" - 1 гол учун 3,32 зарба.

Бу жиҳатдаги энг ёмон натижа "Кельн"га тегишли. Уларга бир гол учун нақ 6,5 зарба керак бўлмоқда.

Агарда индивидуал натижаларни инобатга олсак, Роберт Левандовскига бир гол учун 2,62 зарба керак бўлмоқда. ЛаЛигада фақатгина Родриго (2,67) ва Иньяки Уильямс (3,13) каби футболчилар ундан юқорироқ кўрсаткич қайд этган.

Бу борадаги энг яхши натижа Жерар Моренога тегишли. Унга бир гол учун 1,5 зарба керак бўлмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика