"Барселона" вице-президенти: "Клубнинг 1,35 млрд. евро қарзи бор, уни камайтира олмадик"
23 июн 2023 21:04
Янгиликлар
"Барселона" вице-президенти: "Клубнинг 1,35 млрд. евро қарзи бор, уни камайтира олмадик"
"Барселона" вице-президенти Эдуар Ромеунинг сўзларига кўра, 2,5 йил давомида клуб қарзи камайгани йўқ.
"Бу ҳақиқат, қарз ўшандайлигича қолди. 1,35 млрд. евролик қарздан бир нималарни ёпа олдик, аммо умуман олганда вазият ўзгармаган.
Гап 1 350 млн. евро ҳақида кетмоқда, аммо баъзилар Espai Barca учун пулларни ҳам қўшишмоқда, аммо бу қарз эмас. "Барселона"нинг қарзи 2,8 млрд. евро эканлиги ҳақида сарлавҳа ўқидим.
Қарзни камайтира олмаганимиз сабаби - футболчиларга ойлик тўладик, шартномалар бўйича харажатлар бўлди" - дейди Эдуар Ромеу.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" ўз майдонида "Машъал"га мағлуб бўлди
ЖЧ U-17. Ўзбекистон Ирландияга имкониятни бой берди
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
Фикрлар