UZ

Сўнгги янгиликлар

23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  1 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  8 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  6 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  10 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  12 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  77 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0 19:57ОКМК Қозоғистон жамоасини мағлубиятга учратди  0 19:37Мбаппенинг онаси "Реал"да асосий таркибдаги 8 нафар ўйинчидан кўпроқ пул топади  12 19:15"Динамо" "Зенит"дан минимал ҳисобда енгилди  3 18:35"Ғазалкент" Про лига учун талаб этилган ҳужжатларни расмийлаштирди  2 18:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Ривожланиш Кубогида қатнашади  4 17:32"Зенит" Дураннинг трансферини эълон қилди  5

"Барселона" учун янги муаммо Янгиликлар

"Барселона" учун янги муаммо

"Болтон" клуби Маркос Алонсо трансфери бўйича масалага аралашишга қарор қилди.

Англиянинг "Болтон" футбол клуби "Унион Адарве" сингари ўтган ёз испаниялик футболчини сотиб олишда "Барселона" баъзи қонунларни бузганлиги бўйича ФИФАга ариза топширди. Ҳар икки клуб "Барса" Маркос Алонсони қўлга киритиши трансфер ва футболчини тарбиялаганлик учун маълум миқдорда суммага ҳақли эканликларини таъкидлашмоқда. ФИФА ҳар икки томон фикр ва иддаоларини тинглаб улгурган ва энди қарор қабул қилади. 

Хабарингиз бўлса керак, ФИФАда шундай тизим борки, унга кўра, трансфер суммасидан маълум фоизи ўйинчини 12 ёшлигидан кейинги даврда тарбиялашда иштирок этган клубларга йўналтирилиши зарур. Маркос Алонсо асосан "Реал" академиясида таҳсил олган, лекин у шу билан бирга "Унион Адарве" ҳамда кейинроқ, 19 ёшида, "Болтон" сафида ҳам тўп тепган. 

"Болтон" эса "Унион Адарве"дан ўрнак олган ҳолда ФИФАга ариза йўллаган. Алонсо 2010 - 2013 йиллар давомида, ҳали 19га кирмай, айнан инглизлар сафида ҳаракат қилгани туфайли, "Болтон" ўз улушларини талаб қилишмоқда. 

ФИФА ҳар икки томон вакиллари келтирган факт ва иддаоларни тинглаб улгурган. Эндиликда ташкилот якуний қарор чиқариши кутилмоқда. 

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика