"Барселона" трансфер ойнаси якунига қадар тўрт нафар футболчисидан қутулмоқчи
28 янв 2022 21:22
Янгиликлар
"Барселона" трансфер ойнаси якунига қадар тўрт нафар футболчисидан қутулмоқчи
Каталониянинг "Барселона" клуби қишки трансфер ойнаси якунига қадар бир вақтнинг ўзида бир нечта футболчидан қутулмоқчи.
Рўйхатга Оскар Мингес, Рики Пуче, Иньяки Пенье ва ёзда клуб билан шартномаси ниҳоясига етадиган Усмон Дембеле киритилган.
Манбанинг хабарига кўра, каталонияликлар бош мураббийи Хави аллақачон бу футболчилар унинг келажакдаги режаларига кирмаслигини айтган. Трансфер ойнасининг сўнгги кунларида клуб ушбу футболчилар учун харидорларни топиш устида бош қотиради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Усмон Дембелега ПСЖ ва Лондоннинг "Челси" клублари қизиқиш билдираётгани айтилганди, франциялик футболчи ўзининг собиқ устози Томас Тухель билан ишламоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар