UZ

Сўнгги янгиликлар

02:58Франция. ПСЖдан йирик ғалаба, "Монако" ўз уйида ютқазди  0 02:06"Бухоро" Туркия йиғинидаги рақибларни маълум қилди  1 01:45Жаҳон чемпионатидан кейин Франция термасида бош мураббий алмашишига тайёрланишмоқда  0 01:20"Навбаҳор" Туркияда кимлар билан ўйнайди?  0 00:50Арбелоа жамоанинг ҳолати ҳақида: "Алонсони айбламайман"  0 00:29Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида мағлуб бўлди  3 00:10Ван Нистелрой ўзига янги иш топди  1 23:51Тер Штеген жамоасини алмаштиришга рози  2 23:37U23 Осиё Кубоги. Вьетнам кутилмаганда ярим финалга йўлланма олди  17 23:15Манба: Туркманистон термаси футболчиси фаолиятини Ўзбекистонда давом эттиради  2 22:58Конференциялар лигаси. Плей-офф босқичига ўтиш ўйинлари учун қуръа ташланди  0 22:34"Мен футболчиларга кўп бор айтганман: "Сизларни бутун минтақа, бутун Сурхондарё қўллаб-қувватлайди" - Станислав Курдяшов билан катта интервью  3 22:08Ўзбекистон футзал терма жамоаси назорат учрашувида ғалаба қозонди  0 21:54"Манчестер Сити" Гехи учун қанча тўлаши маълум бўлди  2 21:36"Ғазалкент" ва ОКМК ёшлари ўртасидаги назорат ўйинида 6 та гол урилди  1

Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди" Янгиликлар

Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"

Суперлига плей-офф босқичидан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Хоразм" учрашуви 1:1 ҳисобида якун топди ва пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"нинг қўли баланд келди (5:4).


Ўйиндан сўнг майдон эгалари бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Битта ўйиндан иборат плей-офф учрашувлари жуда асабий кечади. Бугун ҳам шундай баҳс гувоҳи бўлдик. Ҳар икки жамоада ютқазиб қўймаслик босими бўлди. Тенг кураш кечди деб ўйлайман. Худди финалдек учрашувни ўтказдик ва агар баҳс охирида тўп киритганимизла иш пенальтилар сериясига қадар етиб бормасди. Бугун жуда кўп куч йўқотдик.

Агар бутун мавсум ҳақида гапирадиган бўлсам, клубимиз раҳбарияти томонидан олдимизга қўйилган вазифани бажардик. Муҳими, жамоани Суперлигада олиб қолдик. Бу билан ҳаммани табриклайман. Қийин мавсумни ўтказдик, ҳатто 9та ўйиндан иборат ғалабасиз серия ҳам кузатилди. Лекин якунда оғир ҳолатдан чиқиб кета олдик, бу эса жамоамиз шаклланиб бораётганини кўрсатади. Бош мураббий сифатида менда ҳам босим юқори эди, бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди.

- Бугун ёш футболчи Мухриддин Пазлидинов захирадан майдонга тушди ва ўйиндан кейин пенальтилар сериясида иштирок этди. Ёш бўлишига қраамай, 11 метрлик нуқтага яқинлашгани таъсирли бўлди.

- Пенальтилар сериясини ўтказиш фуnболчиларга ҳам, мураббийга ҳам қийин. Кимнидир бориб теп деб мажбурлай олмайсиз. Шу боис ўзига ишонган футболчилар нуқтага боради. Энг муҳими, футболчи тўпни тепишдан қўрқмаслиги керак, чунки гол ура олмаса ҳам ҳаёт шу билан тўхтаб қолмайди. Бугун бир ўйинчимизга тепасан деб айтганимда қўрқяпман деди. Энди пенальтилар ҳам ўйиннинг бир қисми. Ўйин пайтида тепиш бошқа, ўйиндан кейин тепиш бошқа. Тезроқ якуний қарор қабул қилиш керак бўлади. Бугун ёш бўлишига қраамай, Ҳайдаров ҳам, Пазлидинов ҳам ишонч билан борди ва мўлжалдан адашишмади. Бу эса ҳаммамизни хурсанд қилди.

- Шоҳруҳ Гадоевни эртароқ майдонга туширса бўлмасмиди?

- Мен шундоқ ҳам уни анча эртага майдонга туширдик деб ўйладим. Чунки Шоҳруҳ бу ўйинга тўлиқ тайёр эмасди. Мавсум ўртасида жароҳат олиб, 10 кун даволаниб кейин майдонга тушиш билан мавсум охирида жароҳатдан тузалиб қайтишнинг фарқи бор. Кўпчилик Шоҳруҳни ва умуман ҳамма футболчиларни тўп унда эканлигида кўради, лекин тўпсиз ҳаракатни кузатмайди. Тўпсиз ўйнаганимизда Гадоевнинг кучи етмай қоляпти. Мана энди мавсум тугади ва янги мавсумгача Шоҳруҳ жисмоний томондан ўз устида ишласа янада кучли бўлиб қайтади.

- Клуб олдига келаси мавсум жиддий вазифа қўйилганидан хабаримиз бор. Ҳозирги мураббийлар штаби бу вазифани бажаришга мосми ёки бошқа мураббийлар келадими?

- Ҳаммасини клуб раҳбарияти ҳал қилади. Мен бу саволга жавоб бера олмайман. Агар Сиз биз каби мураббийларни маъқул кўрмасангиз, билмадим, ишламай қўяверамиз. Вазифани бажаришга келадиган мураббий ҳам барибир бизга ўхшаб ишлайди. Мана статистикага қаранг, иккинчи даврадаги натижаларимиз бўйича бешинчи ўринни олибмиз. Жамоамиз учун бу ёмон кўрсаткич эмас. Вазифани бажариш учун албатта номдор мураббий ёки фамилияси чет эллик келиши шарт эмас. Айтиб ўтганимдек, ҳаммаси раҳбарият қарорига боғлиқ. Агар ҳозирги штабга ишонч билдирилса, келаси йилга жамоани тайёрлаймиз.

Рейтинг: -2   

Фикрлар

+1   
05 дек 23:05:12
Azim
Молиявий имкониятдан келиб чикиб, эришилган натижа яхши !
   
05 дек 21:17:34
Fesion disegner
Барибир кучли мураббий керак очиги мураббийлар штаби кейин уйин узгарди
   
05 дек 20:39:01
Абдулазиз Кодиров
Куркок экан хайдаров.Б
Уз урнини йукотиб куйишдан куркяпти, ха духни берменг сиз мураббийсиз сиздан урнак олиши кк ёшлар
-1   
05 дек 21:24:17
Футбол мухлислар учун
Бахром Хайдаров супер лига даражасидеги мураббий эмас ман Кукон1912 мухлисиман лекин шу мураббий кул остидеги уйинларни Андижон билан уйиндан ташкари курмадим асабни сакладим лекин шотларни билиб турдим бу мураббий билан чиройли футбол курсатиб булмайди жамоага Нуъмон Хасановдек мураббий керак.Лекин рахмат супер лигада бир амаллади колишни
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика