Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"
06 дек 2025 00:54
Янгиликлар
Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"
ЖЧ-2026 қуръасидан кейин Ўзбекистон термаси сардори Элдор Шомуродов ўз фикрларини билдирди.
- Яхши гуруҳ бўлди. Бу гуруҳдан чиқсак бўлади. Бундан ёмони ҳам яхшиси ҳам бўлиши мумкин эди. Шахсан мен ҳар қандай гуруҳга тайёр эдим.
- Барибир топ термалардан бири бўлишини ва шуларга қарши ўйнашни истагандик. Колумбия ҳақида нима дея оласиз?
- Колумбиянинг сўнгги пайтлардаги ўйинларини кўрмадим. Олдин кучли термалардан бири ҳисобланарди. Ҳозир ҳам шундай. Таркибида яхши футболчилари кўп. Барчасини тахлил қилиб чиқамиз. Бу жаҳон чемпионати. Унга фақатгина мос термалар боради. Ҳамма нарсанинг иложи бор. Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман.
- Қуръадан кейин мухлисларга тилакларингиз.
- Барча мухлисларга соғлиқ тилайман. Улар бизни доимо қўллаб-қувватлашсин. Уларни юзларини ерга қаратмаймиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бор аламини "Монако"дан олди
ЕЧЛ. "Барселона" бироз асабий ўтган ўйинда "Славия"ни мағлубиятга учратди
Саудиянинг "Ал-Аҳли" клуби Винисиус Жуниорга 1 миллиард евро миқдорида шартнома таклиф қилмоқчи
2024/2025 йилги мавсумнинг энг сердаромад 20 та футбол клуби эълон қилинди
Фикрлар