Лингард эркин агентга айланди

Mirjalol Normatov
5 дек 2025, 22:18
32 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Жесси Лингард эркин агентга айланди.

У "Сеул" жамоасини тарк этди.

Клубдагилар Жесси билан шартномани узайтиришни истаганини, бироқ футболчининг ўзи янги чақирувлар сари йўл олишини маълум қилган.

Лингард Жанубий Корея чемпионатида клуби таркибида 66 ўйинда қатнашиб, 18 гол ва 10 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal