UZ

Сўнгги янгиликлар

15:1320 ёшли ҳужумчи, 21 ёшли дарвозабон, 22 ёшли ҳимоячи ва 53 ёшли мураббий. Суперлигада 8-турнинг энг яхшилари   2 14:51"Навбаҳор" ва ОКМКдан 2, қолганлардан бир нафардан. Суперлига 8-тур рамзий терма жамоаси  1 13:32Ўз тарихида илк бор финалга чиққан "Аталанта" мағлубиятсиз одимлаётган "Байер"га қарши. Европа лигаси финали учун превью  3 13:10ПФЛ: "Бобур Арена" секторлари ўйин пайти кузатув камералари ёрдамида назорат қилинади  8 12:49Фримпонг: "Мен учун бу финал - орзу"  0 12:13Суперлига. 9-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  8 11:45Про лига. Бугун 9-турга старт берилади  1 11:25Гвардиола АПЛда 5-марта йил мураббийи бўлди, у фақат Фергюсондан орқада  8 11:00Бир мавсум қурбони: Дарвин Нуньес "Ливерпуль"да ўзини тополмаяпти (мутолаа учун)  3 10:20"Микст зона". Усмонали Исмоналиев: "Локомотив" ҳисобни тенглаштиргани "Бунёдкор"нинг фойдасига ишлади"  0 10:00Ўзбекистонда Евро-2024 мусобақаси қайси телеканалда намойиш этилиши маълум  28 09:34Гранит Жака: "Европа лигаси финалида аутсайдер деган нарса бўлмайди"  1 09:09"Микст зона". Расул Йўлдошев: "Елкамиздан катта тоғ ағдарилди"  3 08:40Финал. Бугун Европа лигаси ғолиби аниқланади   12 08:15"Челси" Почеттинонинг истеъфосини эълон қилди. Янги мураббий ким бўлади?  10

“Барселона” президентлигига номзод: “Клубга Хави, Иньеста, Гвардиола ва Пуйолни қайтаришимиз керак” Янгиликлар

“Барселона” президентлигига номзод: “Клубга Хави, Иньеста, Гвардиола ва Пуйолни қайтаришимиз керак”

Каталонияликларнинг янги раҳбари бўлишга даъвогарлардан бири Виктор Фонт мазкур лавозимни эгаллаган тақдирда қандай режаларни ўйлаб қўйгани ҳақида гапирди.

“Биз жуда кучли ва рақобатбардош лойиҳани яратмоқчимиз. “Барселона” Кройфф кашф қилган ўйин услубини ўзига сингдирган ва бу услубдан хабардор бўлган кўплаб профессионаллар Каталония клуби мухлиси ҳисобланади. Гвардиола, Хави, Иньеста, Пуйол ҳақида гапиряпман.

Улар “Барселона”ни севадиган, аммо айни вақт “Барса”да ишламаётган афсоналардир. Рақобатбардош клуб яратиш учун уларни қайтаришимиз лозим.

Месси Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишни мақсад қилган юқори марраларга интилувчи клубда эканлигини тушуниши керак. Агар “Барселона” бошқарувини ўз қўлимизга оладиган бўлсак, Лео жамоада қолишини таъминлашимизга шубҳаланмаймиз”, дейди Фонт.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика