"Барселона" Маркус Тюрамни ўрганиб чиқмоқда
11 янв 2023 14:43
Янгиликлар
"Барселона" Маркус Тюрамни ўрганиб чиқмоқда
Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби футболчиси Маркус Тюрам фаолиятини Каталония клубида давом эттириши мумкин.
Франциялик футболчининг немис клуби билан амалдаги шартномаси ушбу мавсум сўнгида якун топиши туфайли у ёзги трансферлар ойнаси олдидан уни ўз сафида кўришни истайдиган клублар билан гаплашиб кўришга тайёр. "Кўк-анорранглилар" эса молиявий ҳолатлари туфайли айни шундай вазиятда бўлган футболчиларга эътибор қаратмоқда.
Клубнинг скаутлар бўлими томонидан раҳбариятга Франция терма жамоаси вакили ҳақида ижобий ҳисобот берилгани айтилмоқда.
Маркус Тюрам жорий мавсум Бундеслигада 15 та ўйинда 10 та ва Германия Кубоги доирасида 2 та ўйинда 3 та гол уришга муваффақ бўлди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Фикрлар