"Барселона" 15 июлда Месси билан шартнома узайтирилганини эълон қилади
04 июл 2017 20:42
Янгиликлар
"Барселона" 15 июлда Месси билан шартнома узайтирилганини эълон қилади
"Барселона" клуби 15 июлда Лионель Месси билан шартнома 2022 йилга қадар узайтирилганини расман эълон қилади.
Бу ҳақда "Sport.es" хабар берди. Манбанинг маълумотига кўра, Каталония клуби президенти Хосеп Мария Бартомеу аргентиналик футболчининг отаси ва агенти Хорхе Месси билан шахсан ўзи музокара олиб борган ва томонлар шартноманинг барча бандлари бўйича келишувга эришишган.
Фикрлар