UZ

Сўнгги янгиликлар

07:18U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун бизни гуруҳдаги ҳал қилувчи учрашув кутиб турибди  1 01:19МЛС клублари лигага Неймар келишини хоҳлашмаяпти, улар бразилияликни "бош оғриғи" сифатида кўришмоқда  2 00:46Родриго “Реал”даги ролидан тобора норози бўлмоқда ва январда клубни тарк этиши мумкин  0 00:15Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор  4 23:35Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан" 1:0  0 23:24Ўзбекистон терма жамоасининг Дубайдаги машғулоти  2 22:57 8 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаётган "Аталанта" Юрични ишдан бўшатди  3 22:04Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг расмий машғулоти  5 21:15Февзи Давлетов: "Рустам Турдимуродов жамоада қоладими? Тўғриси, бу саволга жавоб бериш мен учун қийин"  5 21:00Асрор Алиқулов: "Оддий вазиятда хатога йўл қўйиб гол ўтказиб юбордик"  0 20:42Месси "Камп Ноу"га келиб, стадионга кириш учун шахсан рухсат сўради  16 20:02Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Шўртан"дан устун келди  16 19:50"Галатасарой" президенти Месси билан боғлиқ миш-мишлар ҳақида: "Биз бундай музокаралар олиб бориш мумкин бўлган даражага етдик"  5 19:21"Реал" Винисиус билан янги шартнома бўйича музокараларни тўхтатди  6 18:52Тимур Кападзе: "Мухлисларга доимий қўллаб-қувватлов, энергия ва жамоага бўлган ишончи учун катта раҳмат!"  22

Бангкок ва "Ражамангала" бугунги учрашувга тайёр Янгиликлар

Бангкок ва "Ражамангала" бугунги учрашувга тайёр

Яна бир неча дақиқалардан сўнг Бангкокдаги "Ражамангала" стадионида U23 Осиё чемпионатининг чорак финалидан ўрин олган Ўзбекистон - БАА учрашуви старт олади.

Биз учун жуда муҳим бўлган учрашувга Таиланднинг асосий стадиони шай ҳолатда. Айни дамларда Бангкокда об-ҳаво ҳар кунгидан бироз салқинроқ туюлсада тахминан 30 даража атрофида иссиқ бўлиб турибди. Футболчиларимиз Жанубий Корея терма жамоаси билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг бугунги ўйингача етарлича дам олиш ва тикланиш имкониятига эга бўлишди. Бизга маълум бўлишича терма жамоамиздаги барча футболчилар соғ-саломатлар ва бугунги ўйинда майдонга тушиш учун тайёр бўлиб туришибди. Бугун Таиланднинг асосий аренаси тўлиб тошмасада мезбонларнинг ҳам Ўзбекистон терма жамоасига мухлислик қилишлари кутилмоқда. Ўзбекистондан ташриф буюрган мухлислар эса аллақачон стадионга етиб келишган.

Хуллас бугунги ўйинга барча тайёр. Сиз азизлардан эса футболчиларимизни дуоларингиз билан қўллаб туришингизни сўраб қоламиз. Зеро бугунги ғалаба бизни олимпиада сари янада яқинлаштиради.

Қуйида Бангкок шаҳри ҳамда Ражмангала стадионидан олинган суратларни томоша қилинг.




Акрамжон Мамадалиев Бангкок шаҳридан championat.asia сайти учун махсус

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика