UZ

Сўнгги янгиликлар

16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумга узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  51 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  9 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  0 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  12 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  1 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  51 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5 10:43“Реал Мадрид“ни трансфер ойнаси якунига қадар 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  14 10:20Жозе Моуринью “Арсенал“ ҳужумчисини “Фенербахче“га ўтишга кўндирди  1 09:51Биринчи даврани “Локомотив“да ўтказган ҳимоячи ОКМК йиғинига қўшилди  1

Баҳром Хакимов: "Насаф"да тизим тўғри йўлга қўйилганлиги ва ёшларга эътиборнинг кучли экани жамоани шу босқичга етаклаб келди" Янгиликлар

Баҳром Хакимов: "Насаф"да тизим тўғри йўлга қўйилганлиги ва ёшларга эътиборнинг кучли экани жамоани шу босқичга етаклаб келди"

Барчангизга маълум, Қаршининг "Насаф" клуби ОЧЛда гуруҳ босқичидан чиқиш вазифасини уддасидан чиқди.

Биз жамоанинг собиқ бош мураббийи Баҳром Хакимов билан қаршиликлар эришган натижаларнинг келиб чиқиш омиллари ҳақида суҳбатлашдик.

- Баҳром ака, сиз "Насаф" тақдирига бефарқ бўлмаган инсонсиз. Жамоа ҳозир ОЧЛда гуруҳ босқичидан муваффақтятли ўта олди. Мазкур тарихий натижа ҳақида фикрларингиз қандай?

- Мақташга кириб қолмасину, "Насаф" жуда чиройли футбол намойиш этмоқда. Наманганда "Навбаҳор" билан кечган ўйинни кузатдим, барчаси аъло даражада амалга оширилмоқда. Жамоада бош мураббий сифатида ишлаган вақтларимда Рўзиқул Бердиев жамоа сардори эди. Қийин вазиятлардан олиб чиқиб кета оларди, ҳақиқий етакчи футболчи бўлган. Мен ҳозир бундай мураббийга ўз вақтида устозлик қилганимдан фахрланаяпман. Жамоани узатмалар қандай ишлашига эътибор қаратинг, футболчиларнинг жисмоний имкониятларига назар ташланг, қойил қолмасдан илож йўқ. Бизни вақт билан 01:15да бошланган ўйинларда ҳам улар ўзларини жуда яхши кўрсата олишди, яъни ўша худуднинг иқлимига, вақтига мослашиш улар учун қийинчилик туғдирмади. Мазкур тарихий натижа билан барча ўзбек футбол мухлисларини, Қашқадарё аҳлини табриклайман. 

- Жамоа таркиби камтарона бўлса ҳам кейинги босқич вазифаси уддаланди. Бунинг асосий омили нимада деб ўйлайсиз?

- Жамоанинг ўйини аниқ узатмалар асосида ташкил этилмоқда. Кўплаб ёш футболчиларга қўрқмай ишонч билдирилган холда кашф этилаяпти. Буларнинг асосий омили клубда академия яхши ривожлангани билан боғлиқ. "Насаф"да мураббийлик қилган вақтимда стадион ва академиялар қурилишига гувоҳ бўлганман. Ёдимда бор, раҳматлик Нуриддин Зайниев мени ярим тунда чақиртиргандилар. Ўшанда у киши зиммасида бошқа вазифалари бўлишига қарамасдан вақт топиб барча жараёнлар билан танишиб чиққандилар. 

"Насаф" ёшларга, болалар футболига оид қандай мусобақа ҳақида эшитиб қолса, албатта қатнашади. Барча ёш тоифасидаги футболчиларини эринмасдан жалб этади. Ҳозирда жамоа асосан маҳаллий футболчиларни таркибга жалб этишга ҳаракат қилмоқда. Айни дамда ўзим "Турон" ёшлари билан ишламоқдаман. Бу клубда ҳам "Насаф" сингари тизимни йўлга қўйиш ҳаракатидамиз. "Турон" раҳбарияти ҳам  футбол ривожи учун самарали ишларни амалга оширишмоқда. Маҳаллий ёшларга эътибор қаратиш, уларни футболга жалб этиш асосий вазифаларимдан ҳисобланади. Футболчиларни босқичма-босқич ўзимиз тайёрлаб борсак, кам ҳаражат билан ҳам яхши натижаларга эришиш мумкин. "Турон" мавсум якунида Суперлига йўлланмасини қўлга киритса, U-21 жамоаси учун тайёр футболчилар шаклланган бўлади. 

"Насаф"да тизим тўғри йўлга қўйилган, ҳар бир ёш футболчининг катта футболга қадар босиб ўтадиган йўли аниқ режа асосида амалга оширилади. Мақтаниш эмаску, менинг бош мураббийлик вақтимда ҳам Кенжаев, Қораев каби маҳоратли футболчилар етишиб чиққан. Булар сафига Хамроев, Тошматовларни ҳам қўшиш мумкин. Зафар Холмуродов айни ўша даврда танилди. Такрор айтаман, мутахассис сифатида айни дамда Рўзиқул Бердиев ва унинг жамоасига ҳақиқатдан ҳам қойил қолаяпман.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика