Манба: "Бунёдкор" легионери "Андижон"га ўтмоқда

Sherzod Nurmatov
28 ноя 2025, 13:20
"Бунёдкор" ҳужумчиси Имеда Ашортиа фаолиятини "Андижон"да давом эттиради.

Бу ҳақда Championat.asia сайти мухбири Абдулазиз Искандаров хабар берди.

"Бунёдкор"нинг грузиялик легионери Имеда Ашортиа кейинги мавсумни "Андижон"да бошлаши кутилмоқда", – дейилади хабарда.

29 ёшли футболчи жорий мавсум 32 ўйинда қатнашиб, 9 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали уни 200 минг еврога баҳоламоқда. 

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia