UZ

Сўнгги янгиликлар

23:33АПЛ. "Манчестер Сити" камбэк орқали "Энфилд"да "Ливерпул"ни мағлуб этди, Ҳусанов 61-дақиқада тўқнашувдан сўнг алмаштирилди  77 23:15“Нефтчи” “Челси”, “Удинезе” ва “Уотфорд” собиқ ҳужумчиси билан шартнома имзолади  5 22:30“Манчестер Сити”нинг трансфер мақсади маълум  0 21:28"Атлетико" — "Бетис". Таркиблар маълум  0 21:03"Сассуоло" — "Интер". Таркиблар маълум  0 20:48САфарда "Пахтакор" — "Қайрат" ўйинида. Бозоров, Мозговой, Тожиев ва Уразбахтин нималар дейишди?  0 20:30"Бавария" — "Хоффенхайм". Таркиблар маълум  8 20:04"Рома" Тоттини техник директор этиб тайинламоқчи. Римликларнинг собиқ сардори клубга қайтишга тайёр  0 19:35Эрон Про лигаси. Ўрунов ва Сергеев ўйнаётган "Персеполис" меҳмонда мағлубиятга учради  4 19:02ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида йирик ҳисобда ғалаба қозонди ва биринчи ўринни янада мустаҳкамлади, Раҳмоналиевдан гол  4 18:42САфарда. "Хоразм" — "гуч"  1 18:22Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродовдан гол ва Файзуллаевдан ассист  28 17:52Флик мавсум якунида "Барселона"ни тарк этиши мумкин  21 16:47САфарда. "Ғазалкент" Россия клубини ютди, ўйин вақтида мураббийдан интервью олдик  0 15:19САфарда "Қизилқум"да. Асрор Ғофуров, Шохруз Норхонов, Жаба Жигаури ва Акмал Рустамовдан интервью  0

Баҳром Ҳакимов: “Катта эҳтимол билан бугун “Пахтакор” ютса керак” Янгиликлар

Баҳром Ҳакимов: “Катта эҳтимол билан бугун “Пахтакор” ютса керак”

Нафақат турнинг балки чемпионатнинг марказий учрашуви мақомини олган “Локомотив” – “Пахтакор” ўйинига бўлган қизиқиш юқори десак муболаға бўлмайди.
Пойтахтнинг икки гранд жамоаларининг тўқнашувида ким ғалаба қозонса ўша жамоа чемпионлик учун битта дадил қадам ташлаган бўлади. Мазкур учрашув олдидан ҳар бир киши ўз муносабатини билдирмоқда. Биз таниқли мураббий Баҳром Ҳакимовнинг фикрлари эса қуйидагича бўлди.
 
- Шабҳасиз чемпионатнинг марказий ўйинидир. Юқори савиядаги баҳсга гувоҳ бўламиз деган ниятдамиз. Бугун “Пахтакор” дуранг ўйнаса ҳам чемпион бўлади. Ғалабага бўлган имконият эса 60х40 “шерлар” фойдасига. Менимча бугун катта эҳтимол билан “Пахтакор” ютса керак. Марказий ярим ҳимояда қайси жамоа кучли ўйнаса ўша ютади. “Пахтакор” қарши ҳужум тактикасига таяниб ўйнаши ҳам мумкин. Дуранг ҳам уларни қониқтиради назаримда. “Шерлар”ни фаворит дейишимнинг сабаби шуки бу жамоани “Насаф” билан ўйинини кўрдим. Йигитлар жуда яхши ўйнашди. Анча шаклланганлиги кўриниб турибди. “Пахтакор”га қолган турлар бирмунча осонроқ бўлади. Охирги турда эса “Бунёдкор” билан ўйнайди. Унда ҳам табиийки қийин бўлади.

- “Пахтакор” сафида Жамшид Искандеров жуда очилди. Агарда у ҳудди “Насаф”га қарши баҳсдаги ўйинини кўрсата олса, “Локомотив”га қийин бўлиши турган гап. Кўп нарса Кахи Махарадзе ва Жамшид Искандеровнинг ўйинига боғлиқ бўлиб қоляпти. Қолаверса ундан ташқари чап қанотда Станислав Андреев ҳам ўзини кўрсатишга уринмоқда.

Исломбек Рустамбеков.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика