UZ

Сўнгги янгиликлар

01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  0 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47

Баҳром Ҳакимов: "Жанг"да ғолиб бўлдик" Янгиликлар

Баҳром Ҳакимов: "Жанг"да ғолиб бўлдик"

Теглар :  ДинамоБухоро
«Динамо» - «Бухоро» (2:0) учрашувидан кейин мезбонлар мураббийи Баҳром Ҳакимов журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

«Бухоро»га қарши кечадиган баҳснинг ҳар икки томон учун жуда оғир ўтиши олдиндан маълум эди. Чунки бу олти очколик ўйин эди. Шу боис учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан жуда муросасиз ва шиддатли ўйин, шунинг билан асабий баҳсга гувоҳ бўлдик. «Жанг»да ғалаба қозондик, деган бўлардим. Жамоамизни қўллаб-қувватлаб турган клуб ва вилоятимиз раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Мухлисларимиз ҳам бугун жамоани ажойиб тарзда қўллаб туришди» - дейди Баҳром Ҳакимов.

«Қўқондаги учрашувда жисмоний жиҳатдан муаммоларга дуч келгандик. Қолаверса, янги таркибнинг ўйнаб кетиши учун ўйинлар талаб этилади. Бугун кўрганингиздек маҳаллий футболчилар – сардоримиз Илҳом Юнусов ва Дилшод Шарофутдиновлар атрофида ўйинни ташкил этдик ва ўйинни назорат қила олдик. Ҳимояда ҳам жуда тартибли ўйин кўрсатдик. Йигитларга ўйин учун миннатдорчилик билдираман. Умид қиламанки, бу бошланиши, кейинги баҳсларда ҳам «Динамо» мухлисларни қувонтириш учун бор имкониятини ишга солади» - дея фикр билдирди «Динамо» бош мураббийи.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика