UZ

Сўнгги янгиликлар

11:13"Барселона" "Штутгарт" футболчисини кўз остига олди  0 10:55Анчелотти: «Мени гапларимни нотўғри талқин қилишди»  1 10:27Евро-2024. Мусобақанинг энг қиммат жамоаси қайси?  1 10:00Ўтган мавсум Бундеслигани «ёндирган» «Байер» ўйинчиси фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин  2 09:33Бельгия терма жамоаси дарвозабони фаолиятини Саудияда давом эттиради  1 09:05Гвардиола «Барселона»га қайтиши ҳақидаги саволларга нуқта қўйди  8 08:39«Реал Мадрид» матбуот хизмати клублар ўртасидаги ЖЧ бўйича расмий баёнот билан чиқди  0 08:11«Нефтчи» халқаро ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонди  0 07:45Бугун Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши майдонга тушади  15 07:35Ўртоқлик ўйини. Польша - Туркия 2:1  0 07:30Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Исландия 4:0  0 06:083та гол, жанжал, қизил карточка. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Малига имкониятни бой берган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 02:23Нидерландиянинг асосий таркиб футболчиси Евро-2024да иштирок этмайди  0 02:13ЖЧ-2026 саралаши. Гана камбэк кўрсатди, Гвинея қўшилган дақиқаларда гол урди  0 01:50Ўртоқлик ўйинлари. Нидерландияда йирик ғалаба, турклар сўнгги дақиқаларда мағлуб бўлишди  0

Баҳодир Шаймардонов: "Ҳар нарсанинг охири бор" Янгиликлар

Баҳодир Шаймардонов: "Ҳар нарсанинг охири бор"

Про лиганинг 8-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Ғиждувон" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Баҳодир Шаймардонов фикрларини билдирди.




"Жуда чиройли ўйин кўрдик. Бухорода халқ соғинган шиддатли футбол бўлиши кутилганди. Рақиб олдига юқори мақсадни қўйган. Ҳар бир жамоанинг майдондаги вазифаси ютиш ҳисобланади. Ҳаким Фузайлов яхши жамоа шакллантирган. Дуранг ҳам ёмон натижа эмас. Ҳисоб эса ўйинга мос бўлди",- дейди мураббий.

- Футболчиларга ҳисобни ушлаб қолиш кўрсатмаси берилганмиди? Иккинчи бўлимда футболдан ташқари ҳолатларни ҳам кўрдик...

- Футбол кичкина спортмас. Жамоамизда 90 дақиқага етадиган таркиб шаклланган эмас. Буни тан оламиз. "Ғиждувон"га биз кутган натижани кўрсатишга ҳали бор. Ҳар нарсани охири бор. Ваъда берамиз, бундай иштиёқни янада юқори қилиб ўйнаймиз.

-  Жамоанинг мақсади кучли бешликка кириш эди. Ҳозир эса бундай деб бўлмайди...

-  Мавсум бошида мақсад қўйилади. Ҳали кўп нарса йўқотмадик. Бешталикка киришга имкониятларимиз бор. 

- Клубда молиявий муаммолар йўқми?

-  Маошларимиз берилган. Ҳомийларимиз қўлдан келганча ёрдам қилишмоқда. Дуранг натижаларга ҳам мукофот пуллари берилган. Йигитлар нималарга қодирлигини исботлаши керак, холос. 

- "Бухоро" билан ўйинга қанча мукофот пули ваъда қилинганди?

-  Бу ҳаммада ҳар ҳил. Ҳали жисмоний тайёргарлигимиз етарли эмас. Ким қанча ёрдами тегди таҳлил қиламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика