

Бу ҳақда Нидерландия терма жамоаси матбуот хизмати маълум қилди.
Маълумотларга кўра, ярим ҳимоячи жароҳат туфайли турнирда қатнаша олмайди. У охирги кунларда миллий жамоа сафида машғулот ўтказган бўлсада, тикланиш жараёни жуда секин кетмоқда.
Миллий жамоа бош мураббийи Рональд Куман Де Йонгга биринчи ўйинни ўтказиб юборишга рухсат бермоқчи эди, бироқ бу етарли бўлмайди.
Энди футболчи "Барселона"га қайтиб, янги мавсумга тайёргарлик кўришни бошлайди.



