Гвардиола «Барселона»га қайтиши ҳақидаги саволларга нуқта қўйди

Khoja
11 июн 2024, 09:05
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳеч қачон Каталония клубига қайтмаслигини маълум қилди.

«Сизга «Барселона»га қайтиш эшиклари ёпилганми? Барчаси тўғри, менда у ерга қайтиш эшиклари ёпилган», — деб қисқа жавоб берган Гвардиола.

Маълумот учун, Гвардиола 2008-2012 йиллар оралиғида «Барселона»ни бошқарган. Унинг қўл остида жамоа уч карра Испания чемпионлигини қўлга киритган ва 2 бор EЧЛ ғолиби бўлган.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com