UZ

Сўнгги янгиликлар

00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:00«Бавария» — «Реал Мадрид» 0:1 (Матнли трансляция)  44 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликларни уни қайтаришни хоҳламади  0 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  3 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  5 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  9 19:30Диёр Xолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  10

Аёллар футболида ҳам ҳакамлар муаммоси ёхуд “Пахтакор” – “Навбаҳор” ўйини қандай тугагани ҳақида Янгиликлар

Аёллар футболида ҳам ҳакамлар муаммоси ёхуд “Пахтакор” – “Навбаҳор” ўйини қандай тугагани ҳақида

Охирги пайтларда ўзбек футболида ҳакамлар билан боғлиқ эътирозлар роса авж олди.

Айниқса Суперлига учрашувларидан сўнг матбуот анжуманларида бош мураббийлар реферилар манзили томон салбий фикрларни билдириб ўтаётгани ҳеч кимга сир эмас. Аёллар футболида ҳам яқинда бу бўйича эътиборга молик воқеа юз берди.

Гап, “Пахтакор-W” – “Навбаҳор-W” учрашуви ҳақида кетмоқда. Кеча Тошкент шаҳрида ўтказилган мазкур учрашув катта можаро билан якун топган. Ўйинни бошқариб борган жиззахлик Шохруҳ Қаюмовнинг чиқарган қарорлари меҳмонларни сира қониқтирмаган. 

ЎзПФЛ расмий саҳифасида аёллар олий лигасининг 20-тур якунлари бўйича натижалар эълон қилинар экан, “Навбаҳор-W” қизларининг ўйин якунига етмасдан туриб майдонни барвақт тарк этгани сабабли, “Пахтакор”га техник ғалаба ёзилгани кўрсатилган. 

Аслида ўйинда ҳисоб 1:1 бўлиб турган эди. Аммо ЎзПФЛ саҳифасида ёзилишича, негадир наманганликлар ҳакамнинг ўйин якунланганлиги ҳақидаги хуштаги чалинмасидан туриб, меҳмонлар майдондан чиқиб кетган. Ушбу вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида “Навбаҳор-W” аёллар жамоаси бош мураббийи Карима Юлдашевага мурожаат қилганимизда, қуйидагиларни баён қилди.

- “Пахтакор-W”га қарши ўйинимизни бошқариб борган Шохруҳ Қаюмовнинг қарорлари нафақат бизни, балки стадионга келган барчани қаттиқ ажаблантирди. Негаки, бош ҳакамнинг ўйлаб топган қарорлари футбол қонун қоидаларига зид эди. 


Мен сизга вазият бўйича шуни айтаманки, ўйинда ҳисоб 1:1 кўриниш олаётганди. Бош ҳакам иккинчи бўлимга дастлаб 4 дақиқа вақт қўшиб берди. Шундан кейин яна 5 дақиқа ўйнашга мажбур бўлдик. Бош ҳакамнинг мезбон жамоа фойдасига чиқарган қарорлари табиийки бизда шубҳа уйғотди. Хатто қанот ёрдамчи ҳакамлари ҳам эътирозларимиз ўринли эканини айтиб, ушбу ҳакам билан бирга ишлаш жуда оғир эканлигини айтиб ўтди.


 ЎзПФЛ сайтида “Навбаҳор-W” футболчилари майдонни эрта тарк этгани учун техник мағлубият ёзилди дейилган. Лекин ишонтириб айтаманки, бизнинг қизларимиз майдондан чиқиб кетмаган. Ўйиндан сўнг тасвирни кўрар эканмиз, 90 дақиқадан кейинги холатлар йўқлиги маълум бўлди. Балки “Пахтакор-W” жамоаси операторига кимдир қолган дақиқалардаги вазиятларни бутунлай ўчириб юбориш бўйича топшириқ бергандир. Буниси бизга қоронғу. 


Учрашувдан кейин бош ҳакам Шохруҳ Қаюмов устидан ЎФАга билдирги ёздим.Биласизми ушбу ҳакам аёллар футболида кўп ўйинларда атайин бир томонга қарорлар чиқариб, футболимиз савиясига путур етказмоқда. Бу биринчиси эмас. Олдин ҳам бу каби холатларга дуч келганмиз. Фақат бу сафаргиси ҳаммасидан ортиб тушди. Тан оламан, футболчиларимиз ҳакамнинг қароридан асабийлашиб, у билан тортишиб кетди. Чунки бутун ўйин давомида қилинган мехнатни битта ҳуштаги билан йўқ қилишга уринди.


 Баҳс якунига етгач, бош ҳакам ўйин қайдномасига “Навбаҳор-W” жамоасининг муддатидан аввал майдондан чиқиб кетди деб ёзиб берган. Ўйиндан сўнг Шохруҳ Қаюмов ҳатто айрим футболчиларимиз билан оғзаки юзма-юз муҳокамага ҳам киришиб кетди. Қизларимиз ЎФА президентига ушбу ҳакам устидан ёзиб, мурожаат йўллаймиз деб туриб олди. Мен эса уларни тинчлантиришга харакат қилдим ва ўзим бош мураббий сифатида бош ҳакам бўйича тегишли жойга “рапорт” ёзиб беришимни билдирдим. Қизларимиз сафардан жуда тушкун кайфиятда ортга қайтиб келди.

Маълумот учун “Пахтакор” аёллар жамоаси ушбу техник ғалабадан кейин аёллар олий лигаси “В” гуруҳида пешқадамга айланди.

Рейтинг: -31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика