"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди

Narzulla Saydullayev
28 апр 2024, 08:39
"Барселона" аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб баҳсида сафарда "Челси"ни мағлуб этди (2:0, биринчи ўйин – 0:1).

Шу тариқа, Каталония клуби кетма-кет тўртинчи мавсум ЧЛ финалига чиқди. Клуб охирги 6 мавсумда 5-марта финалда ўйнайди. "Барса" бунга қадар ўтган 4 та финалнинг иккитасида ғолиб бўлган, иккитасида ютқазган.

"Барселона" финалда ПСЖ – "Лион" (биринчи ўйина – 2:3) жуфтлиги ғолиби билан ўйнайди. Финал 25 май куни Бильбао шаҳридаги "Сан-Мамес" стадионида бўлиб ўтади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/UWCL