UZ

Сўнгги янгиликлар

21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  7 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  36 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  3 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  6 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  7 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  7 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  18 16:38Касадо "Барселона"дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди: "Мен ҳеч қачон таслим бўлмайман"  27 16:10Расман: Нурлан Ибраимов — "Локомотив" футболчиси  1 15:49Мартин Эдегор: "АПЛда ҳеч қачон осон бўлмайди"  3 15:27"Пахтакор" Косово жамоасига ютқазди  15 14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  1 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  17

Аёллар футболи. Бугун Ўзбекистон Кубоги финали Янгиликлар

Аёллар футболи. Бугун Ўзбекистон Кубоги финали

Бугун Олмалиқ шаҳридаги янги барпо этилган ОКМК стадионида XIV Ўзбекистон Кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтади. Финалда "Севинч" клуби Бекободнинг “Металлург W” жамоаси билан куч синашади.

"Севинч" шу пайтгача саккиз марта Ўзбекистон Кубоги соҳиби бўлган. Илк марта 2006 йили биллур совринни қўлга киритган футболчи қизлар сўнгги марта 2013 йили кубокка эгалик қилишган. Ўтган йилги кубок финалида ҳам мазкур иккала жамоа баҳс олиб борган, унда омад бекободлик қизлар томонида бўлган. Аммо бу йил мавсум бошида биринчи марта ўтказилган Суперкубок баҳсида "Севинч"нинг қўли баланд келган эди.

Бу йилги финалда яна азалий рақиблар асосий соврин учун майдонда саф тортишади. Жамоамиз ушбу финал учрашувига жиддий тайёргарлик олиб борди. Ҳамма финалга тайёр.

Бугунги финал учрашуви соат 14:00да бошланади.

XIV ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ. ФИНАЛ
15.11.2015 й. Олмалиқ шаҳри. ОКМК  стадиони. 14:00да
“Севинч” (Қарши) – “Металлург W” (Бекобод)
Бош ҳакам: Жалолиддин Ҳуснитдинов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Баҳодир Баҳромов (Тошкент), Шоҳруҳбек Аъзамов (Тошкент)
Захира ҳаками: Баҳодир Ҳуснитдинов (Тошкент)
Назоратчи: Фарход Абдуллаев (Тошкент).

Барча футбол ишқибозларини финал учрашувига чорлаб қоламиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика