UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  0 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  5 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  4 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  34 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  1 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  2 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  6 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  9 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  6 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  6

Аёллар футболи. Бугун Ўзбекистон Кубоги финали Янгиликлар

Аёллар футболи. Бугун Ўзбекистон Кубоги финали

Бугун Олмалиқ шаҳридаги янги барпо этилган ОКМК стадионида XIV Ўзбекистон Кубогининг финал учрашуви бўлиб ўтади. Финалда "Севинч" клуби Бекободнинг “Металлург W” жамоаси билан куч синашади.

"Севинч" шу пайтгача саккиз марта Ўзбекистон Кубоги соҳиби бўлган. Илк марта 2006 йили биллур совринни қўлга киритган футболчи қизлар сўнгги марта 2013 йили кубокка эгалик қилишган. Ўтган йилги кубок финалида ҳам мазкур иккала жамоа баҳс олиб борган, унда омад бекободлик қизлар томонида бўлган. Аммо бу йил мавсум бошида биринчи марта ўтказилган Суперкубок баҳсида "Севинч"нинг қўли баланд келган эди.

Бу йилги финалда яна азалий рақиблар асосий соврин учун майдонда саф тортишади. Жамоамиз ушбу финал учрашувига жиддий тайёргарлик олиб борди. Ҳамма финалга тайёр.

Бугунги финал учрашуви соат 14:00да бошланади.

XIV ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ. ФИНАЛ
15.11.2015 й. Олмалиқ шаҳри. ОКМК  стадиони. 14:00да
“Севинч” (Қарши) – “Металлург W” (Бекобод)
Бош ҳакам: Жалолиддин Ҳуснитдинов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Баҳодир Баҳромов (Тошкент), Шоҳруҳбек Аъзамов (Тошкент)
Захира ҳаками: Баҳодир Ҳуснитдинов (Тошкент)
Назоратчи: Фарход Абдуллаев (Тошкент).

Барча футбол ишқибозларини финал учрашувига чорлаб қоламиз.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика