Августин Кирица: “Металлург” ўз уйида кучли ўйин кўрсатмоқда”
23 сен 2016 14:55
Янгиликлар
Августин Кирица: “Металлург” ўз уйида кучли ўйин кўрсатмоқда”
“Металлург” – “Бунёдкор” учрашувидан кейин “қалдирғочлар” фитнес мураббийи Августин Кирицанинг фикрлари билан қизиқдик.
- Учрашув анча эрта бошланди. Қуёшда тўп тепиш иккала жамоа футболчиларига ҳам қийинчилик туғдирди. Шунинг учун ҳам майдондаги футболчилар бор маҳоратларини тўла намоён эта олишмади. Икки кун олдин чемпионат доирасида учрашув ўтказганимиз ва олдинда яна учрашув кутиб турганлиги учун футболчилар истайсизми-йўқми ўз кучларини асраб ўйнашади. “Металлург” ўз уйида кучли ўйин кўрсатмоқда. Улар бу сафар ҳам ўз уйларида дарвозалари даҳлсизлигини сақлай олишди. Умумий қилиб айтсам, натижа биз учун ижобий бўлди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритдик. Энди “Локомотив” билан беллашамиз. Умид қиламанки, ушбу дербида омад биз томонда бўлиб, муваффақият қозонамиз, - дейди Августин Кирица.
Фикрлар