"Атлетико" видео лавҳа орқали биринчи пенальти белгилашни танқид қилди
15 дек 2016 16:41
Янгиликлар
"Атлетико" видео лавҳа орқали биринчи пенальти белгилашни танқид қилди
"Атлетико Насьонал" "Кашима Антлерс"га қарши клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финали учрашувида ишлаган Виктор Кашшаининг қароридан норози.
Ҳакам қўполликни аниқлаш учун видео ассистентдан ёрдам сўрад ва пенальти белгилади.
Кейинроқ "Кашима Антлерс" футболчиси пенальтигача бўлган вазиятда оффсайдда эканлиги аниқланди, аммо ҳакамлар буни кўрмай қолишди. "Атлетико" ҳимоячиси Фарид Диаснинг фикрича, бундан сўнг жамоа руҳан синган.
"Бу қарор ўйин тақдирини ҳал қилди. Биз ўйинда устунлик қилаётган эдик, аммо ҳакам бизни руҳан синдирди" - дейди Диас.
Фикрлар