UZ

Сўнгги янгиликлар

08:03Февзи Давлетов: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик муаммомиз бўлиб қолмоқда"  0 07:46Отабек Нарзуллаев: "Ютишимиз ёки ютқазишимиз ҳам мумкин эди"  0 07:28Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:10Суперлига. "Сурхон" — "Машъал" 0:0  0 06:50ЕЧЛ. "Манчестер Сити" - "Наполи" 2:0  1 01:59ЕЧЛ. Рэшфорднинг дубли "Барселона"га ғалаба келтирди, "Қайрат" ва "Галатасарой" йирик ҳисобда ютқазди  33 01:52ЕЧЛ. "Манчестер Сити" "Наполи"ни ишончли ҳисобда мағлуб қилди, Ҳусанов тўлиқ ўйнади  46 01:15АПЛда бирорта очко йиғмаган клуб бош мураббийи билан шартномани узайтирди  0 00:50Беллингем дербига қадар сафга қайтиши мумкин  1 00:19"Реал"нинг аппеляцияси яна рад қилинди  10 23:47ЕЧЛ. "Монако" Бельгияда "тарсаки еди", "Байер" Данияда дуранг ўйнади  0 23:20Луис Энрике "Аталанта"га қарши ўйинни трибунадан кузатгани сабабини айтди  0 22:37Жозе Моуринью: "Фенербаҳче"да ишлаб хато қилдим, у ер менинг даражам эмасди"  24 22:22Бернарду Силва: "Доннарумма менга Куртуани эслатади"  0 21:55Марказлашган VAR тизими Ўзбекистонда илк бор масофадан туриб синовдан ўтказилди  8

“Атлетико” ва “Барселона”нинг аёллар жамоалари ўртасидаги учрашувда рекорд қайд этилди Янгиликлар

“Атлетико” ва “Барселона”нинг аёллар жамоалари ўртасидаги учрашувда рекорд қайд этилди

Аёллар жамоалари ўртасидаги Испания чемпионатининг 24-турида “Атлетико” ўз майдонида “Барселона”ни қабул қилиб, мағлубиятга (0:2) учради.

Учрашувни томоша қилиш учун Мадриддаги “Ванда Метрополитано” стадионига 60.739 томошабин ташриф буюрган. Мазкур натижа аёллар футбол клублари тарихидаги энг кўп мухлис тушган учрашув сифатида рекорд ўрнатди.

Томошабинларнинг ташрифи бўйича жаҳон рекорди эса 1999-йилги аёллар ўртасидаги мундиалда қайд этилган. АҚШ ва Хитой ўртасидаги ҳал қилувчи баҳсни кўриш учун ўйингоҳга 90.185 томошабин келган. Бу борада иккинчи натижа 2012-йилги Лондондаги Олимпия ўйинларининг финал ўйинига тегишли. Айнан ўша йилги Буюк Британия ҳамда Япония ўртасидаги финал учрашувини 80.203 нафар мухлис трибунадан кузатганди.

Маълумот ўрнида. аёллар жамоалари ўртасидаги Испания Примерасида “Атлетико” 66 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги “Барселона”да 63 очко бўлса, учинчи поғонадаги “Леванте”да 51 очко мавжуд.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика