А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади
14 ноя 15:18
Янгиликлар
А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади
"Наполи" расман камерунлик ярим ҳимоячи Франк Замбо-Ангиссанинг жиддий жароҳати ҳақида эълон қилди.
Неаполь клуби матбуот хизматининг хабар беришича, футболчи бир неча ойга сафдан чиқади. Натижада Ангисса 2026 йилги Африка Миллатлар Кубогида иштирок этолмайди. Бу нафақат Италия клуби, балки Камерун терма жамоаси учун ҳам жиддий йўқотиш.

Ангисса — "Наполи" асосий футболчиси. У жорий мавсум жамоа таркибида 15 ўйинда қатнашиб, 4 та тўп киритди ва 1 та голли пас узатди. У октябрь ойида А Сериянинг энг яхши ўйинчиси деб топилганди.
Ангиссанинг жароҳати Кевин Де Брюйне ва Ромелу Лукакудан кейинг "Наполи" учун яна бир жиддий йўқотишдир.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради
Фикрлар