UZ

Сўнгги янгиликлар

11:15“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  3 10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  0 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  3 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  11 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  15 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  10 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  55 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3

"Атлетико" собиқ устози Агирре: "Агуэрони "Атлетико Б"га юбормоқчи бўлганман" Янгиликлар

"Атлетико" собиқ устози Агирре: "Агуэрони "Атлетико Б"га юбормоқчи бўлганман"

"Атлетико" собиқ бош мураббийи Хавьер Агирре ҳозирда "Манчестер Сити"да ўйнаётган Серхио Агуэро ҳақидаги воқеани айтиб берди.

"Бу 14 йил олдин бўлган эди. Тасаввур қилинг, у деярли 17 ёшли кичкина бола эди. У ҳамма нарса бошқача кечадиган Европанинг энг катта шаҳарларидан бирида эди. У пастгина эди, клуб эса унинг учун 20 миллион евро тўлаган.

Мен уни кўрдим ва Мигель Анхел (ижрочи директор)дан сўрадим: "Сиз шу болага шунча маблағ тўладингизми? У Ла Лига нима эканлигини тушунмаяпти, Европа ва Мадрид ҳақида ҳеч нарсани билмайди. 

Йигитча бошидан бошлаши керак эди. Фикримча у жисмоний ҳолат бўйича чемпионат стартига ҳам тайёр эмас эди.

Мен Мигель Анхелга айтдим: "Агар мен бу йигитчани бир ойга "Атлетико Б"га юборсам нима бўлади?

Мигель Анхель жавоб берди: "Улар сени ўлдиришади. Матбуот сени шунчаки ўлдириб ташлайди"

Серхио билан асосий нарсалардан бошладик. Тўпга эгалик қилиш бўйича у жамоанинг энг яхши ўйинчиси эди. Тўпсиз эса шунчаки мухлислардек ўйинни томоша қиларди. Шундай экан, биз тўпсиз ўйин устида ишладик. Аммо, у ўзгача эди. Жарима майдончасида, дарвозабон билан бирга-бир вазиятда у шунчаки қотил эди, умуман олганда топ, биринчи даражали ўйинчи эди", - дейди Агирре.

Эслатиб ўтамиз, Серхио Агуэро "Атлетико"да 2006-2011 йиллар давомида ўйнаган ва шундан сўнг "Манчестер Сити"га йўл олган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика