UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  15 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  439 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  3 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  2 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2

"Атлетико" жазоланди Янгиликлар

"Атлетико" жазоланди

"Реал"га қарши ўйиндаги мухлисларининг хатти-ҳаракатлари учун "Атлетико" клуби жазоланди.

ЛаЛиганинг 8-тури доирасида "Метрополитано" стадионидаги баҳснинг 2-бўлимида "матрасчилар" мухлислари "Реал" посбони Тибо Куртуа томон буюмлар улоқтиришди ва рақибларни ҳақоратловчи жар сочишди.

"AS" маълумотига кўра, Испания Қироллиги мусобақа федерацияси "Атлетико"ни 45 минг евро жаримага тортди, шунингдек, жамоа фан-клуби ўтирадиган сектор уч уй ўйини - "Леганес", "Лас-Пальмас" ҳамда "Алавес"га қарши ўйинларда ёпилишини маълум қилди. Агарда шундай ҳолат яна такрорланадиган бўлса, жамоа бир неча уй ўйинларини мухлисларсиз ўтказади.

Қўмита ушбу ҳолатни фавқулодда жиддий деб ҳисоблаган. Зеро трибунадан отилган буюмлар дарвозабон ва трибуна масофасини инобатга олсак, футболчиларни жароҳатга йўлиқтириши мумкин эди. Ўз навбатида қўмитанинг фикрича, "Атлетико" бундай ҳолатлар учун қўшимча чора-тадбирларни кўриб қўймаган ва мухлисларни тўлиқлигича идентификациядан ўтказмаган. Шу сабабли "Атлетико"нинг Куртуа томонидан провокацион ҳаракатлари инобатга олинмаган ва қилиниши керак бўлган ишларнинг қилинмаганлигини оқлаб бўлмаслиги тушунтирилмаган.

Ҳолатдан норозилиги бўлса, "Атлетико" 10 кун ичида аппеляция жўнатиши ёки ишни судга ошириши мумкин бўлади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика