"Атлетико" Гризманни битимга қўшган ҳолда, Саулни "Барселона"га сотиши мумкин
25 фев 2022 15:13
Янгиликлар
"Атлетико" Гризманни битимга қўшган ҳолда, Саулни "Барселона"га сотиши мумкин
"Барселона" "Челси"да ижара асосида ўйнаётган "Атлетико" ярим ҳимоячиси Сауль Ньигесга қизиқиш билдирмоқда.
"Барселона" бош мураббийи Хавига 27 ёшли испаниялик ёқади. Каталония клуби ярим ҳимоячи номзодини қишки трансфер ойнасида муҳокама қилганди.
Қайд этиш керакки, Сауль каталонияликлар сафига ўтишни хоҳлайди. Шу билан бирга, "Атлетико" "Барса"дан Антуан Гризманнинг ўтиш битим нархини пасайтириш учун ўйинчини қўйиб юборишга тайёр.
Сауль жорий мавсум "Челси" сафида 17та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди. Хавбекнинг Мадрид клуби билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар