UZ

Сўнгги янгиликлар

16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  0 15:18"Ливерпуль" — "Эвертон". Мерсисайд дербиси учун таркиблар маълум  6 14:51Футзал. Ўзбекистоннинг Фаластинга қарши ўйин учун таркиби маълум  1 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 13:45ОКМК "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  30 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  12 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  3 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  13 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  2 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  12 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8

Асрор Алиқулов: "Ҳеч қайси жамоа очко йўқотмайди деб кафолатланмаган" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Ҳеч қайси жамоа очко йўқотмайди деб кафолатланмаган"

Про-лига 12-туридан ўрин олган "Динамо" - "Машъал" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг вазиятни ўнглаш учун олдинга интилдик. Вазиятлар яратдик, голга тортадиган қулай имкониятларимиз ҳам бўлди. Афсус, ўйин охирида узоқ масофадан берилган зарбадан сўнг иккинчи тўпни ўтказиб юбордик. Битта тўп фарқи билан ютқазаётган вақтимизда вазиятларимизни голга айланганида балки очко билан қайтишимиз мумкин эди.

- Жамоа сизнинг қўл остингизда икки Суперлигага даъвогар клуб - "Динамо" ва "Қўқон-1912" билан ўйнади. Ушбу ўйинлардан қандай хулосалар олдингиз?

- Бизга стабиллик керак. Таркибида кучли футболчилар жам бўлган клублар билан ўйнадик. Мен ҳозир жамоада янги мураббийман, таркибни тўлиқ ўрганиб, имкониятларни чамалаб олиш учун вақт керак.

- Кетма-кет 2 мағлубиятдан сўнг жамоани Суперлигага чиқиш имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Албатта, охиригача курашамиз. Олдинда имкониятларимиз бўлади. Ҳеч қайси жамоа очко йўқотмайди деб кафолатланмаган. Ҳозир осон ўйинларнинг ўзи йўқ. Олдимизда Суперлига вазифаси бор, охиригача ҳаракат қиламиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика