UZ

Сўнгги янгиликлар

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  4 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  22 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  31 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  97 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1027 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Аскер “Сўғдиёна” қизларини “чопдими”? Янгиликлар

Аскер “Сўғдиёна” қизларини “чопдими”?

Аёллар Олий лигасида ҳам мавсум ҳал қилувчи паллага кирди.

Бугун “Севинч”га имкониятни бой берган “Сўғдиёна-W” жамоаси чемпионлик учун курашдан бутунлай чиқди. “Геолог” стадионида ўтган ўйиндан кейин Жиззах клуби ҳакамлик борасида жиддий эътирозлар билдирди. 

“Championat.asia” вазиятни ўрганиб, баҳсли вазиятларни   таҳлил қилди. Қуйида сайтимизнинг ҳакамлик бўйича эксперти Илья Обломовнинг эпизодларга муносабати билан танишасиз.

1-эътироз: “Севинч” вакили Лайло Тилавова жарима майдони ичида тўпга қўли билан ўйнаган вазиятда пенальти белгиланмади.

И.О.: 11 метрли нуқта кўрсатилмагани тўғри. Тўп ҳимояланаётган футболчининг қўлига ўз оёқларидан келди. Бу қоидабузарлик эмас, техник хато ҳисобланади. ФИФА тавсиялари бузилмаган.

2-эътироз: Диёра Ҳабибуллаева Лайло Тилавова томонидан йиқитилган вазиятда “Севинч” дарвозаси томон пенальти берилмади.

И.О.: Вазиятнинг мураккаблиги шундаки, офсайд камераси бўлмаса, қоидабузарлик жарима майдони ичида содир бўлганини 100% айтолмайсиз. Бу ерда қанот ҳаками ёрдамга келиши керак.

3-эътироз: Тўп “Сўғдиёна” вакили Нафиса Набиқулованинг қўлига тегган вазиятда масофа яқинлигига қарамай, 11 метрли нуқта кўрсатилди.

И.О.: Кадр ёмон, бошқа ракурс керак. Аммо қўлнинг тўпга томон ҳаракати бор. Бунақа вазиятда тўп қўлга тегса, пенальти белгиланади. Масофага қараб ўтирилмайди.

Хуллас, Обломов 3та баҳсли вазиятнинг иккитасида Нажафалиевни ҳақ деб топди. Бир эътироз офсайд камерасидан олинган кадр йўқлиги туфайли бўш қолдирилди. Қуйидаги фотосурат орқали унга ўзингиз баҳо беришингиз мумкин.

Шундан келиб чиқсак, Аскер “Сўғдиёна-W”ни “ўлдирди” дейиш хато бўлади. Аммо бунга қадар Жиззах клубига нисбатан чиқарилган адолатсиз қарорларни инкор қила олмаймиз. Масалан, аёллар футболидаги энг тажрибали реферимиз айнан “Сўғдиёна”нинг очко йўқотишига сабаб бўлган қўпол хатоси туфайли узоқ муддатли дисквалификация олди...

Хуллас, 2021 йилда “Олтин дубль” қайд этиб, бу йил Осиё чемпионати ғарбий минтақасини ютган жиззахлик қизлар ички майдонда бронза медаллар билан чекланадиганга ўхшаб туришибди.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика