Ашурматов ва Раҳмоналиев Дзюба билан бир жамоада ўйнаши мумкин
15 май 2023 19:37
Янгиликлар
Ашурматов ва Раҳмоналиев Дзюба билан бир жамоада ўйнаши мумкин
Артём Дзюба фаолиятини "Рубин"да давом эттириши мумкин.
Маълумотларга кўра, Қозон клуби РПЛга қайтиши билан форвардни ўз сафига қўшиб олишни режа қиляпти.
"Рубин" қишда ҳам Дзюбага қизиққан эди, аммо футболчининг ўзи МФЛ (иккинчи даражал лига)да ўйнашни хоҳламади. Энди клуб уни янги мавсумда жамоа етакчисига айлантирмоқчи.
Бундан ташқари, "Рубин" футболчининг машҳурлигини ҳисобга олиб, уй учрашувларида стадион мухлислар билан тўлишига умид қиляпти. Қозонликлар ҳужумчига "1+1" схемаси бўйича йиллик маоши 1,5 млн. евро бўлган битим таклиф қилмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда "Рубин" шарафини икки ўзбекистонлик Рустам Ашурматов ва Умарали Раҳмоналиевлар ҳимоя қилишмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
09:25
Илҳом Мўминжонов: "Бубаня билан келишувга эришилди. Олдимизда Суперлигага чиқиш вазифаси турибди" 2
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар