UZ

Сўнгги янгиликлар

17:37"Ливерпуль" Бразилия терма жамоаси ўйинчиси учун курашга қўшилди  0 17:08"Севилья"га янги бош мураббий тайинланди  0 16:34"Реал" ва Мбаппе барча ҳужжатларни имзолашди, Килиан – "Мадрид" ўйинчиси (Фабрицио Романо)  14 16:12"Пахтакор" 2020 йилдан буён сафарда"Андижон"ни мағлуб эта олмаяпти  10 15:59"Насаф" ўз майдонида 2018 йилдан буён "Локомотив"ни юта олмаяпти  6 15:56Холанднинг "Манчестер Сити"даги келажаги маълум  1 15:27"Боруссия" "Манчестер Юнайтед" билан музокаралар олиб боради  0 14:58Кьеллини Евро-2024 фаворитларини айтди  0 14:12Роналду икки юлдуз билан музокаралар олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум  4 13:32Родриго "Реал"дан кетиши ҳақидаги саволга жавоб берди  2 12:55Расман: Жозе Моуринью — "Фенербахче" бош мураббийи  12 12:52"Нефтчи" Тошкентда "Бунёдкор"ни йирик ҳисобда таслим қилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 12:20Испан клублари бошқа мамлакат жамоаларига қарши ўтган кетма-кет 19та еврокубок финалларини ютишди. Сўнгги мағлубият 2001 йилда  4 11:46Бунақаси "Реал" билан фақатгина 1932 йилда содир бўлганди  4 11:00Чемпионат етакчисини ютган "Арал" устози ва дарвозабони - Про лига 10- тур лауреатлари  2

Артём Филипосян: "Таиландга ҳеч ким гол ура олмаган бўлса, Ўзбекистон бу ишни уддасидан чиқади" Янгиликлар

Артём Филипосян: "Таиландга ҳеч ким гол ура олмаган бўлса, Ўзбекистон бу ишни уддасидан чиқади"

Ўзбекистон терма жамоасига Осиё Кубогининг нимчорак финалида Таиланд рақиблик қилади.

Ушбу мамлакат футболи, клублари, терма жамоаси бегона ҳисобланмайди. Бир неча йиллар аввал ОЧЛ учрашувларида клубларимиз Таиланд жамоалари билан тўқнаш келган. Ўзбекистонлик футболчилар Таиланд клубларида тўп тепган. Шундай ўйинчилардан бири Артём Филипосян. Тажрибали ҳимоячи "Прачуаб", "Муангкан Юнайтед" клублари шарафини ҳимоя қилган. "Прачуаб" билан мамлакат кубогини қўлга киритган. Бўлажак ўйин олдидан унинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Таиланднинг гуруҳ босқичидаги ўйинларидан келиб чиқиб бу жамоа бошдан баланд сакрадими?

- Таиланд чемпионати йилдан-йилга ўсишга эришмоқда. Бу нарса ўз-ўзидан терма жамоада ҳам акс этмоқда. Қолаверса, япониялик мураббий Масатада Ишининг иши ҳам яхши таассурот қолдирмоқда. 

- Таиланд қандай рақибга қарши майдонга чиқишини билади ва ҳимоядан ўйин ташкил қилади. Футболчилар орқада зич ҳаракат қилишади. Гуруҳда улар ўз дарвозасидан гол ўтказгани йўқ. Бу нарса олдинда вазиятлар яратишда тўсиқ бўлмайдими?

- Юқорида айтганимдек, Таиланд мураббийи ҳимояни анча яхши шакллантирибди. Уларнинг ўйинларини кўрдим. Ҳеч ким гол урмаган бўлса, Ўзбекистон буни ортиғи билан уддалашига ишонаман. Якунда биз ғалаба қозонамиз. Терма жамоамизга омад ва юртимизга ёруғ юз билан қайтишларини тилаб қоламан. 

- Ўзбекистон билан ўйин олдидан Таиланд терма жамоаси футболчилари ниманинг эвазига ўсишга эришяпти?

- Маҳаллий футболчилар чемпионатга келаётган легионерлардан кўп нарса ўрганмоқда. Мисол учун, Таиланд футболчилари ва терма жамоаси олдин кучли бўлмаган. Ҳозирга келиб улар яхши даражага чиқишди. 

- Гуруҳ босқичидаги 3та ўйинда рақиблар дарвозамиз томон 4тагина аниқ зарба йўллашди ва 1та гол (у ҳам пенальтидан) уришди. Ҳимоя чизиғимиз тартибга келиб қолдими? 

- Бунга сабаб футбол ўзгараётгани. Ўзбекистон терма жамоасининг айни вақтдаги ҳимоя чизиғи шахсан менда ижобий таассурот қолдиряпти. Яхши ҳимоячилар жамланган. Шу руҳда давом этишимиз керак. 

- Артём Филипосян фаолиятини қаерда давом эттиради?

- Янги мавсумни "Бухоро"да бошлайман. Клуб билан бир йиллик шартнома туздим. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика