"Реал" ва Мбаппе барча ҳужжатларни имзолашди, Килиан – "Мадрид" ўйинчиси (Фабрицио Романо)
02 июн 2024 16:34
Янгиликлар
"Реал" ва Мбаппе барча ҳужжатларни имзолашди, Килиан – "Мадрид" ўйинчиси (Фабрицио Романо)
"Реал" ва Килиан Мбаппе ўтиш учун барча ҳужжатларни имзолашди.
Инсайдер Фабрицио Романонинг хабарига кўра, эркин агент мақомида ПСЖдан кетадиган 25 ёшли Франция терма жамоаси форвардининг ўтиши билан боғлиқ барча ҳужжатлар келишилган, тасдиқланган ва имзоланган.
Мбаппе февралда якуний қарорга келганди. Уни эндиликда "Реал" ўйинчиси деб ҳисоблаш мумкин.
"Мадрид" битим ҳақида келаси ҳафтада расман эълон қилиши керак.
Клуб кеча "Боруссия" (Дортмунд) (2:0)ни Лондонда ўтган финалда мағлуб этиб, 15-бор Чемпионлар лигасини ютди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Фикрлар