UZ

Сўнгги янгиликлар

03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  0 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  4 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  9 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  0 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  260 22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  3 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  17 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  5 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  8 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  13 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  7

Артета раҳбариятга илтимос билан чиқди Янгиликлар

Артета раҳбариятга илтимос билан чиқди

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета жамоа раҳбариятидан январь ойида трансферларни имкон қадар тезроқ амалга оширишни сўрамоқда.

Премьер-лига етакчиси январда "Ньюкасл", "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" каби жамоалар билан тўқнаш келади.

Артета жамоасининг энг яқин таъқибчиси "Манчестер Сити"ни беш очкога ортда қолдирмоқда, жамоа бугун "Вэст Хэм" билан ўйин ўтказади. 

Аввалроқ Артета айтиб ўтганидек, "Арсенал" қишқи трансферлар ойнасида фаол бўлади ва унинг фикрича, ўйинчиларни трансфер қилиш тезлиги жамоанинг мавсум якунидаги натижаларига таъсир қилиши мумкин.

3 январда "Ньюкасл" билан бўладиган учрашувдан сўнг Англия Кубогининг "Оксфорд"га қарши учинчи босқич баҳси кутиб турибди, 15 январда эса "Тоттенхэм" билан ўйин ва бир ҳафтадан сўнг "Манчестер Юнайтед"га қарши учрашув бор.

"Биз ёз бошида футболчиларни ертароқ сотиб олиш қанчалик муҳимлигини билардик ва январь ойида ҳам шундай қилишини хоҳлаймиз", – деди Артета.

Артетага чемпионлик учун пойгада ҳар бир ўйин муҳимлигини айтишганда, у шундай деди: "Мутлақо тўғри. Ушбу лигадаги бундай рақобат билан, айниқса сўнгги тўрт ёки беш йил давомида бўлган стандартлар ва рақобатдан келиб чиқсак, шундай хулосага келсак бўлади. Премьер-лига ўтмишда бўндай тажрибани бошидан ўтказмаган – биз ҳар бир очко жуда муҳимлигини биламиз".

Габи Жезуснинг жароҳати "Арсенал"нинг ҳужумчига бўлган эҳтиёжини янада оширди ва "Шахтёр" вингери Михаил Мудрик уларнинг асосий мақсади. Артета жамоага тўғри келадиган ўйинчиларни имзолаш кераклигини такрорлади. 

"Бизга жамоани кучлироқ қиладиган футболчилар керак".

Артета спорт директори Эду ва директорлар кенгашига ишонади: "Биз излаётган футболчиларимизни кўп кузатамиз. Уларни трансфер қилиш менинг назоратимдан ташқарида бўлган кўп нарсаларга боғлиқ. Назария шуни кўрсатадики, бу жуда мураккаб трансферлар ойнаси бўлади".

Артета ғолиблик менталитетига эга футболчилар билан шартнома имзоламоқчи.

"Биз "Арсенал" турнир жадвалининг чўққисида бўлиши керак деб ҳисоблаймиз".

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика